https://sputniknews.uz/20251114/erxov-rossiya-ozbekiston-53471998.html
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ўз кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ўз кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатлар ўзининг чуқурлиги ва кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов икки давлат иттифоқчилигининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбатида маълум қилди, дея хабар қилди Sputnik мухбири.
2025-11-14T12:18+0500
2025-11-14T12:18+0500
2025-11-14T12:18+0500
сиёсат
россия
ўзбекистон
алексей ерхов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53470790_0:0:1179:664_1920x0_80_0_0_0ce505bba7efa3beec32c8c63ca8fe75.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатлар ўзининг чуқурлиги ва кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов икки давлат иттифоқчилигининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбатида маълум қилди, дея хабар қилди Sputnik мухбири.Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги жадал ва ишончли мулоқот келгуси қўшма ютуқлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.Элчи Ўзбекистоннинг хавфсизлиги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома билан кафолатланганини қайд этди.Ерховнинг сўзларига кўра, мазкур шартнома ҳамкорликнинг асосий таянч ҳужжати бўлиб, унда томонлардан бирига қилинган ҳар қандай тажовуз иккала давлатга нисбатан тажовуз сифатида баҳоланиши белгиланган.Бу норма ўзаро хавфсизлик кафолатларини мустаҳкамлайди ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.Шунингдек, Ерхов Россия Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бўлган ҳурматни юксак баҳолашини, икки халқнинг умумий тарихий хотирасини асраш муҳимлигини таъкидлади.Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон ва Россия иттифоқчилигининг 20 йиллиги нишонланмоқда.Тадбирда сиёсий мулоқот, иқтисодиёт, энергетика, миграция ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.Халқаро тараққиёт агентлиги директори Жаҳонгир Ваҳобовнинг маълум қилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 йил ичида 2 млрд доллардан 11,6 млрд долларга етган. 2025 йилнинг январь–август ойларида эса савдо кўрсаткичлари 9 млрд доллардан ошган.
https://sputniknews.uz/20251112/uzbekistan-russia-prezidentlar-muhokama-53403231.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53470790_60:0:1011:713_1920x0_80_0_0_28737ffdeea3f3114f47fab44cb52fb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлар россиянинг ўзбекистондаги элчиси алексей ерхов
россия ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлар россиянинг ўзбекистондаги элчиси алексей ерхов
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ўз кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна
Қайд этилишича, Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги жадал ва ишончли мулоқот келгуси қўшма ютуқлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатлар ўзининг чуқурлиги ва кўлами билан кўплаб давлатлар учун намуна бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов икки давлат иттифоқчилигининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбатида маълум қилди, дея хабар қилди
Sputnik мухбири.
“Ғарб давлатларининг геосиёсий кескинлиги, босими ва шантажларига қарамай, Россия–Ўзбекистон муносабатларининг бутун мажмуасини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар давом этмоқда”, — деди Ерхов.
Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги жадал ва ишончли мулоқот келгуси қўшма ютуқлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Элчи Ўзбекистоннинг хавфсизлиги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома билан кафолатланганини қайд этди.
Ерховнинг сўзларига кўра, мазкур шартнома ҳамкорликнинг асосий таянч ҳужжати бўлиб, унда томонлардан бирига қилинган ҳар қандай тажовуз иккала давлатга нисбатан тажовуз сифатида баҳоланиши белгиланган.
Бу норма ўзаро хавфсизлик кафолатларини мустаҳкамлайди ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Ерхов Россия Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бўлган ҳурматни юксак баҳолашини, икки халқнинг умумий тарихий хотирасини асраш муҳимлигини таъкидлади.
Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон ва Россия иттифоқчилигининг 20 йиллиги нишонланмоқда.
Тадбирда сиёсий мулоқот, иқтисодиёт, энергетика, миграция ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Халқаро тараққиёт агентлиги директори Жаҳонгир Ваҳобовнинг маълум қилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 йил ичида 2 млрд доллардан 11,6 млрд долларга етган. 2025 йилнинг январь–август ойларида эса савдо кўрсаткичлари 9 млрд доллардан ошган.