Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Oбуна бўлиш
Президентлар ўзаро товар айланмасининг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда декабрь ойида бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2025 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, жумладан энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.
“Жорий йил 22 октябрь куни Москва вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши самарали бўлгани мамнуният билан қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги қўшма бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда яқинда бўлиб ўтадиган тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Песков: Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ соҳада ҳамкорликка катта аҳамият бермоқда
Янгиликлар лентаси
0