Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

ЕОТБ: янги танлов, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва "ЕОИИда иш" платформасини ривожлантириш

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ЕОТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради ва ЕОИИнинг рақамли ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси ўринбосари, Рақамли ташаббуслар жамғармаси куратори Тигран Саркисян иштирокида “ЕОИИнинг рақамли лойиҳалари” мавзусида видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтди.
У ЕОТБ Рақамли ташаббуслар жамғармасининг ҳар йили ўтказиладиган янги рақамли лойиҳалар танловининг бошланишини эълон қилди. Евроосиё макони учун ечимларни таклиф қилувчи банкнинг барча иштирокчи мамлакатларидан компаниялар ва ташкилотлар иштирок этишга таклиф этилади.
"Ишончим комилки, ушбу танлов доирасида илгари суриладиган ғоялар ва технологик ечимлар Евросиё маконида интеграцияни чуқурлаштиришга ҳамда миллионлаб инсонларнинг турмуш сифатини оширишга ҳисса қўшади”, — деди Саркисян.
Унинг таъкидлашича, танловда ғолиб бўлиш автоматик тарзда молиявий ёрдам ажратилишини англатмайди. Бироқ ғолиблар кейинчалик банкка ўз лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклиф билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.
Аризалар 2026 йил 31 январгача қабул қилинади.
Саркисян Ўзбекистон банк акциядорига айланганини қайд этди.
“ЕОИИда кузатувчи мақомига эга Ўзбекистон бу йил банкимизнинг тўлақонли акциядори бўлганидан жуда мамнунмиз. Бу мамлакатга Рақамли ташаббуслар жамғармаси фаолиятида иштирок этиш ва унинг қўмитасида овоз бериш ҳуқуқига эга иккита вакилни тақдим этиш имконини беради", — деди у.
ЕОТБ бошқаруви раиси ўринбосари сунъий интеллект “ЕОИИда иш” платформасини янада қулайроқ қилишига ишонч билдирди.
Унга кўра, платформа доим янгиланиб борилади ва сунъий интеллект ёрдамида иш қидираётганлар ўз саволларига тез, осон ва тушунарли тарзда жавоб олиш имконига эга бўлади.
“Сунъий интеллект меҳнат мигрантларига ўз саволларига она тилида ва мураккаб рўйхатдан ўтишсиз тезда жавоб олиш имконини беради”, — деди Тигран Саркисян.
Евразийский банк развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Ўзбекистон расман Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Янгиликлар лентаси
0