https://sputniknews.uz/20250917/ozbekiston-evroosiyo-taraqqiyot-banki-52016619.html
Ўзбекистон расман Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Ўзбекистон расман Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга банкнинг устав капиталидан ҳар бири 1000 доллардан бўлган 777 777 дона акция тақсимланди. Улардан 168 411 таси (21,7 фоиз) тўланган, 609 366 таси (78,3 фоиз) эса талаб қилинганда тўланадиган акциялар ҳисобланади. ЕОТБ Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда.
2025-09-17T12:41+0500
2025-09-17T12:41+0500
2025-09-17T12:41+0500
иқтисод
ўзбекистон
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
еотб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_61661aa31277795d0259c53463d0b9f0.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига (ОИТБ) аъзо бўлди. 16 сентябрь куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.Мазкур ҳужжат 2006 йил 12 январда Остона шаҳрида имзоланган ЕОТБни ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилиш ҳақидаги қонунни амалга ошириш доирасида қабул қилинган.Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга банкнинг устав капиталидан ҳар бири 1000 доллардан бўлган 777 777 дона акция тақсимланди. Улардан 168 411 таси (21,7 фоиз) тўланган, 609 366 таси (78,3 фоиз) эса талаб қилинганда тўланадиган акциялар ҳисобланади.Акцияларни сотиб олиш бўйича тўлов жадвали тасдиқланган. 2025 йилда зарур маблағлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджети ҳисобидан ажратилади. 2026 йилдан бошлаб эса бу харажатлар давлат бюджети параметрларига доимий равишда киритилади.ЕОТБ Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда.ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд доллар. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.
https://sputniknews.uz/20250318/ozbekiston-eotb-senat-48469157.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_90875b7dcd6a7eea982a904658fd9929.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон евроосиё тараққиёт банки еотб аъзо маълумот
ўзбекистон евроосиё тараққиёт банки еотб аъзо маълумот
Ўзбекистон расман Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Ўзбекистонга банкнинг устав капиталидан ҳар бири 1000 доллардан бўлган 777 777 дона акция тақсимланди.
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига (ОИТБ) аъзо бўлди. 16 сентябрь куни президентнинг тегишли қарори
қабул қилинди. Мазкур ҳужжат 2006 йил 12 январда Остона шаҳрида имзоланган ЕОТБни ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилиш ҳақидаги қонунни амалга ошириш доирасида қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга банкнинг устав капиталидан ҳар бири 1000 доллардан бўлган 777 777 дона акция тақсимланди. Улардан 168 411 таси (21,7 фоиз) тўланган, 609 366 таси (78,3 фоиз) эса талаб қилинганда тўланадиган акциялар ҳисобланади.
Акцияларни сотиб олиш бўйича тўлов жадвали тасдиқланган. 2025 йилда зарур маблағлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджети ҳисобидан ажратилади. 2026 йилдан бошлаб эса бу харажатлар давлат бюджети параметрларига доимий равишда киритилади.
ЕОТБ Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида ЕОТБ ўз аъзолари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиб келмоқда.
ЕОТБнинг устав капитали — 7 млрд доллар. Банк портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.