Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар сони бўйича топ-5 мамлакат

Oбуна бўлиш
Республикада хорижий инвестициялар иштирокида 17 минг 595 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда жами 17 595 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда.
Шундан 4 204 таси қўшма корхоналар, 13 391 таси хорижий компаниялардир. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15% га ёки 2 298 тага ошган.
Қўшма корхоналарнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. 1 ноябрь ҳолатига уларнинг сони 898 тани ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой - 713 та ва Туркия - 490 та.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0