Ўзбекистоннинг 24 та логистика маркази қуруқлик порти мақомини олди — тафсилотлар

© Министерство транспорта24 транспортно-логистических центра Узбекистана получили статус международного сухопутного порта
24 транспортно-логистических центра Узбекистана получили статус международного сухопутного порта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириб, экспорт ва контейнер ташиш занжирларини анча соддалаштиради
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг 24 та транспорт-логистика маркази БМТнинг “Қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битими”нинг халқаро рўйхатига киритилиб, уларга расман халқаро қуруқлик порти мақоми берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мақом Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UNESCAP) ҳузуридаги Қуруқлик портлари бўйича 6-Ишчи гуруҳ йиғилишида берилди.
Қуруқлик портлари ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланди:
Тошкент шаҳри — 7 та
Тошкент вилояти — 4 та
Фарғона вилояти — 3 та
Сурхондарё вилояти — 3 та
Қорақалпоғистон Республикаси — 2 та
Жиззах вилояти — 1 та
Навоий вилояти — 1 та
Самарқанд вилояти — 1 та
Наманган вилояти — 1 та
Бухоро вилояти — 1 та
Бу мақом Ўзбекистонга нима беради?
Халқаро қуруқлик порти мақоми логистика марказларига қуйидаги имкониятларни очади:
Халқаро транзитга тўлиқ қўшилиш: марказлар контейнер қабул қилиш, қайта юклаш, божхона расмийлаштируви ва транзит ҳужжатларини тўғридан-тўғри халқаро стандартларда амалга оширади.
Экспорт ва импорт тезлашади: божхона ва сертификатлаштириш жараёнлари портлар даражасида соддалаштирилади.
Логистика харажатлари камаяди: юк ташувчилар ва экспортчилар учун вақт ва маблағ тежалади.
Транзит даромадлари ортиши мумкин: хорижий юк оқими Ўзбекистон ҳудуди орқали кўпроқ ўтади.
Инвесторлар учун жозибадорлик ошади: халқаро мақомга эга марказларга логистика компаниялари ва хорижий операторлар кириши осонлашади.
Интермодал ташиш имкониятлари кенгаяди: автомобиль, темир йўл ва ҳаво йўли орқали бирлашган логистика занжири юзага келади.
Скопление грузовиков на границе Калининградской области с Литвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Марказий Осиё орқали транзит 70 фоизга ошди — ЕОТБ
Янгиликлар лентаси
0