Татаристон делегация ташрифи: юқори технология, телекомуникация, машинасозликда ҳамкорлик

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГорода России. Казань
Города России. Казань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Oбуна бўлиш
Татаристон делегацияси Навоий вилоятидаги саноат парклари фаолияти билан танишиб, янги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашди
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Татаристон делегацияси Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов билан учрашувда ишлаб чиқариш, юқори технологиялар ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Татаристон Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, Татаристон бош вазири ўринбосари — саноат ва савдо вазири Олег Коробченко раҳбарлигидаги делегация Татаристон компаниялари иштирокида ташкил этилаётган саноат парклари фаолияти билан танишди.
Хусусан, “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” ҳудудида икки ишлаб чиқариш корпуси қурилиши якунланиб, дастлабки ишлаб чиқариш бошлангани қайд этилди. Бу ерда машинасозлик, кимё, қурилиш ва телекоммуникация соҳалари резидентлари жойлаштирилади.
Шу билан бирга, “Навоий саноатни ривожлантириш мажмуаси” саноат паркларида ҳам қурилиш ва коммуникация ишлари якунланди. Ҳудудда маиший техника ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи резидентлар фаолият бошлаши режалаштирилган.
Делегация во главе с заместителем министра иностранных дел Республики Узбекистан Олимжоном Абдуллаевым посетила особую экономическую зону Алабуга в Республике Татарстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2025
Ўзбекистон делегацияси Татаристондаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонасига борди
Янгиликлар лентаси
0