https://sputniknews.uz/20251112/metro-tigizlik-munosabat-53417020.html
Йўловчилар 1 млн дан ошди, интервал қисқарди — "метродаги тиғизлик"ка муносабат билдирилди
Йўловчилар 1 млн дан ошди, интервал қисқарди — "метродаги тиғизлик"ка муносабат билдирилди
Sputnik Ўзбекистон
“Тошкент метрополитени” маълумотига кўра, ҳозирда йўловчилар сони кунига 1 миллиондан ошиб, бекатлар сони 50 тага етди. Сўнгги йилларда 33 км янги йўналишлар ва 21 та бекат фойдаланишга топширилган.
2025-11-12T15:50+0500
2025-11-12T15:50+0500
2025-11-13T11:17+0500
метро
тошкент
жамият
жамоат транспорти
ижтимоий тармоқ
поезд қатнови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37149972_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_dc7a756dc02449ec577e018241cac903.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2021 йилда Тошкент метрополитени бир кунда 300 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич кунига 1 миллиондан ошган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати маълум қилди.Баёнот ижтимоий тармоқлардаги “Тошкент метросидаги тиғизлик муаммолари” мавзусидаги видеоларга муносабат сифатида эълон қилинган.Натижада бекатлар сони 50 тага, йўналишлар узунлиги эса 71 кмга етган.Сўнгги уч йилда тиғиз соатларда (07:30–09:00) поездлар орасидаги интервал қисқартирилган. 2021 йилда 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, 2025 йилда уларнинг сони 75 тадан ошган. 2026 йил давомида яна 56 та замонавий метро вагони харид қилиниши режалаштирилган.Метрополитен маъмурияти йўловчилардан поездга чиқиш ва тушишда тартибга риоя қилишни сўраб, бу ҳаракат поездлар интервалларининг барқарор амалга ошишига ёрдам беришини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20251106/metro-kitob-yangi-loyiha-53284323.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37149972_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_17cdf49da34f3caa049a2b548004d03a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент метрополитени, метро, йўловчилар сони, бекатлар, тошкент, транспорт, янги йўналишлар, метро бекатлари, замонавий вагонлар, интервал, тошкент метроси, метрополитен янгиликлари
тошкент метрополитени, метро, йўловчилар сони, бекатлар, тошкент, транспорт, янги йўналишлар, метро бекатлари, замонавий вагонлар, интервал, тошкент метроси, метрополитен янгиликлари
Йўловчилар 1 млн дан ошди, интервал қисқарди — "метродаги тиғизлик"ка муносабат билдирилди
15:50 12.11.2025 (янгиланди: 11:17 13.11.2025) Тошкент метросида йўловчилар сони сўнгги йилларда уч баробарга ошди — кунлик кўрсаткич 1 миллиондан ошиб, бекатлар сони 50 тага етди
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2021 йилда Тошкент метрополитени бир кунда 300 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич кунига 1 миллиондан ошган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати
маълум қилди.
Баёнот ижтимоий тармоқлардаги “Тошкент метросидаги тиғизлик муаммолари” мавзусидаги видеоларга муносабат сифатида эълон қилинган.
Маълумотда қайд этилишича, 40 йил мобайнида метрополитенда бекатлар сони 29 тани, умумий узунлиги эса 38 кмни ташкил этган. Сўнгги 6 йилда эса қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекат қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Натижада бекатлар сони 50 тага, йўналишлар узунлиги эса 71 кмга етган.
Сўнгги уч йилда тиғиз соатларда (07:30–09:00) поездлар орасидаги интервал қисқартирилган. 2021 йилда 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, 2025 йилда уларнинг сони 75 тадан ошган. 2026 йил давомида яна 56 та замонавий метро вагони харид қилиниши режалаштирилган.
Метрополитен маъмурияти йўловчилардан поездга чиқиш ва тушишда тартибга риоя қилишни сўраб, бу ҳаракат поездлар интервалларининг барқарор амалга ошишига ёрдам беришини таъкидлади.