Хитойдан Тошкентга 26 та янги электробус йўл олди

© Sputnik /Достонбек РаҳматуллаевЎзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди
Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Oбуна бўлиш
Ганьсу вилоятидан Ўзбекистонга 26 та янги электробус йўлга чиқди. Уларнинг ҳар бири битта зарядда 300 км дан зиёд масофани босиб ўта олади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Хитойнинг Ганьсу вилоятида ишлаб чиқарилган 26 та янги электробус партияси Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Электробуслар Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co., Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар Ўзбекистонга тахминан 10 кун ичида етказилиши кутилмоқда. Компания маълумотига кўра, транспорт воситалари компания муҳандислари ишлаб чиққан тоза электр юритма тизими билан жиҳозланган бўлиб, битта зарядда 300 километрдан ортиқ масофани босиб ўта олади.
Электробуслар минус 30°С дан плюс 50°С гача бўлган экстремал об-ҳаво шароитида ҳам барқарор ҳаракатлана олади. Маълумотларга кўра, ўтган ойда етказиб берилган 14 та электробус Ўзбекистонда фойдаланишга топширилиб, буюртмачилар ва йўловчилар томонидан ижобий баҳоланган.
В Узбекистан отправлена очередная партия электробусов из Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2025
Хитойдан Тошкентга 100 та электробус жўнатилди
Янгиликлар лентаси
0