Банк ҳисобварақларини юритишда ўзгаришлар содир бўлди - янги қарор
19:40 12.11.2025 (янгиланди: 19:49 12.11.2025)

© ЕПИГУ
Oбуна бўлиш
Эскроу ҳисобварақлари - электрон тижорат, онлайн савдо майдончалари орқали маҳсулотлар харид қилиш, улушли шартномалар ва бошқа битимларда қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда банк ҳисобварақларини очиш тартиби янгиланди — эндиликда мижозлар электрон ҳужжатлар орқали ҳисоб очиши, норезидентлар эса масофадан туриб операция амалга ошириши мумкин.
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарор билан тегишли йўриқномага қўшимча ва ўзгаришлар киритилди. Жумладан:
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарор билан тегишли йўриқномага қўшимча ва ўзгаришлар киритилди. Жумладан:
Банк ҳисобварақларини очиш учун мижозлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс ҳақидаги маълумотноманинг my.gov.uz ёки “Ижтимоий карта” иловаси орқали берилган электрон шаклини тақдим этиши мумкин;
Норезидентлар, агар илгари шу банкда ҳисобварақ очган бўлса, янги ҳисобварақни масофадан туриб очиши мумкин;
14 ёшгача бўлган болаларга ота-она ёки қонуний вакил томонидан миллий ёки чет эл валютасида депозит ва металл ҳисобварақлар очиш мумкин;
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар эса ушбу ҳисобварақларни мустақил очиш ҳуқуқига эга бўлади.
