https://sputniknews.uz/20251110/exo-evraziya-kinofest-kinoforum-53369908.html
Тошкентда “Эхо “Евразия-Кинофест” кинофоруми қандай ўтди?
Тошкентда “Эхо “Евразия-Кинофест” кинофоруми қандай ўтди?
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Эхо Евросиё-Кинофест” халқаро кинофоруми якунланди. Тадбир Евросиё мамлакатларидан келган режиссёр, актёр ва талабаларни бирлаштирди. Кинофорум доирасида фильмлар намойиш этилди, семинарлар ва суҳбатлар бўлиб ўтди.
2025-11-10T20:00+0500
2025-11-10T20:00+0500
2025-11-10T20:00+0500
тошкент
ўзбекистон
фестивал
кино
фильм
видео
режиссер
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53366418_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_d90a78fc877e3167ee9cd8923c64a0c0.png
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тошкентда “Эхо “Евразия-Кинофест” халқаро кинофоруми якунланди. Мазкур кинофорум “Евроосиё” АНТнинг “Евроосиё-Кинофест” йирик фестивалининг давоми бўлиб, Евроосиё турли мамлакатларидан режиссёр, актёр, педагог, талаба ва маданий ҳамжамият вакилларини бирлаштиради.Кинофорумнинг тантанали очилишида Россия ва Беларусь артистлари чиқиш қилди. “Евроосиё-Кинофест” фестивали президенти Жаник Файзиев сўз олиб, кинофорумнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди. “Евроосиё” АНТнинг Маданиятлараро дастурлар ва халқаро лойиҳалар департаменти раҳбари Вячеслав Матвейчук эса кинофорумнинг таълим йўналишига эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.Кинофорумнинг барча тадбирлари ВГИКнинг Тошкент филиалида бўлиб ўтди.Кинофорум доирасида II Халқаро “Евроосиё-Кинофест” фестивалининг энг сара фильмлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фильмлари намойиш этилди.Шунингдек, актёрлик маҳорати ва кинопедагогика бўйича таълим машғулотлари ўтказилди. Ушбу машғулотларни россиялик театр ва кино актёри, педагог Григорий Адаменко ҳамда режиссёр, продюсер, "Ноль Плюс" онлайн кинотеатри асосчиси Николай Данн олиб борди.Шунингдек, Евроосиё ёш киноижодкорлар уюшмасининг форсайт-сессияси ҳамда “Евроосиё киноси - замонавий кинематография нуқтаи назаридан анъанавий қадриятлар" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.Кинофорум яна бир ёрқин концерт ва Зулфиқор Мусоқовнинг “Умида. Фудзияма ҳақидаги туш” филми тақдимоти билан якунланди.Илгари “Эхо “Евразия-Кинофест” кинофоруми Арманистон, Абхазия, Беларусь, Хитой, Қирғизистон ҳамда Луганск ва Донецк халқ республикаларида ўтказилган эди.Тошкент кинофорумни қандай кутиб олгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
https://sputniknews.uz/20251107/exo-evraziya-kinofest-kinoforum-53301615.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53366418_248:0:1688:1080_1920x0_80_0_0_763bce01f3412237e653c8448c627cf7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, евросиё-кинофест, евросиё кинофестивали, халқаро кинофорум, вгик тошкент филиали, сергей новожилов, жаник файзиев, вячеслав матвейчук, евросиё ёш киноижодкорлар уюшмаси, григорий адаменко, николай данн, зулфиқор мусоқов, умида фудзияма ҳақидаги туш, евросиё мамлакатлари, халқаро кино, маданиятлараро ҳамкорлик, ўзбек киноси, кино таълими, кинопедагогика, анъанавий қадриятлар, киноижодкорлик
тошкент, евросиё-кинофест, евросиё кинофестивали, халқаро кинофорум, вгик тошкент филиали, сергей новожилов, жаник файзиев, вячеслав матвейчук, евросиё ёш киноижодкорлар уюшмаси, григорий адаменко, николай данн, зулфиқор мусоқов, умида фудзияма ҳақидаги туш, евросиё мамлакатлари, халқаро кино, маданиятлараро ҳамкорлик, ўзбек киноси, кино таълими, кинопедагогика, анъанавий қадриятлар, киноижодкорлик
Тошкентда “Эхо “Евразия-Кинофест” кинофоруми қандай ўтди?
Эксклюзив
Дастурдан фильмлар намойиши, маҳорат дарслари, давра суҳбати ва форсайт- сессияси ўрин олди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тошкентда “Эхо “Евразия-Кинофест” халқаро кинофоруми якунланди. Мазкур кинофорум “Евроосиё” АНТнинг “Евроосиё-Кинофест” йирик фестивалининг давоми бўлиб, Евроосиё турли мамлакатларидан режиссёр, актёр, педагог, талаба ва маданий ҳамжамият вакилларини бирлаштиради.
“Фестиваль дастури фақат фестиваль билан якунланиб қолмаслиги жуда муҳим. Биз фильмларимизни оддий томошабинлар ҳам кўришини хоҳлаймиз”, - деди Евроосиё мамлакатлари халқаро кинофестивали “Евроосиё-Кинофест”нинг бадиий раҳбари Сергей Новожилов.
Кинофорумнинг тантанали очилишида Россия ва Беларусь артистлари чиқиш қилди. “Евроосиё-Кинофест” фестивали президенти Жаник Файзиев сўз олиб, кинофорумнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.
“Евроосиё” АНТнинг Маданиятлараро дастурлар ва халқаро лойиҳалар департаменти раҳбари Вячеслав Матвейчук эса кинофорумнинг таълим йўналишига эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.
“Эҳтимол, айнан шу асос орқали биз киноижодкорлик нуқтаи назаридан тарихий ҳақиқатни сақлаб қолишимиз, халқларимизни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи анъанавий қадриятлар ҳамда маданият асосларини етказишимиз мумкин”, - деди у.
Кинофорумнинг барча тадбирлари ВГИКнинг Тошкент филиалида бўлиб ўтди.
“Бу биз учун жуда муҳим, чунки бу ерда киноижодкорларнинг янги авлодлари тарбия топмоқда. Ишончим комилки, бу ёшларнинг келажаги порлоқ. Ҳозирнинг ўзидаёқ фестивалларимизда намойиш этилаётган ажойиб ўзбек фильмлари суратга олинмоқда”, - деди Новожилов.
Кинофорум доирасида II Халқаро “Евроосиё-Кинофест” фестивалининг энг сара фильмлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фильмлари намойиш этилди.
Шунингдек, актёрлик маҳорати ва кинопедагогика бўйича таълим машғулотлари ўтказилди. Ушбу машғулотларни россиялик театр ва кино актёри, педагог Григорий Адаменко ҳамда режиссёр, продюсер, "Ноль Плюс" онлайн кинотеатри асосчиси Николай Данн олиб борди.
Шунингдек, Евроосиё ёш киноижодкорлар уюшмасининг форсайт-сессияси ҳамда “Евроосиё киноси - замонавий кинематография нуқтаи назаридан анъанавий қадриятлар" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Кинофорум яна бир ёрқин концерт ва Зулфиқор Мусоқовнинг “Умида. Фудзияма ҳақидаги туш” филми тақдимоти билан якунланди.
Илгари “Эхо “Евразия-Кинофест” кинофоруми Арманистон, Абхазия, Беларусь, Хитой, Қирғизистон ҳамда Луганск ва Донецк халқ республикаларида ўтказилган эди.
Тошкент кинофорумни қандай кутиб олгани ҳақида
Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.