https://sputniknews.uz/20251110/cis-vazir-takliflar-53356299.html
Инновацион "хаб", БМТ кўмагида марказ яратиш — Абдураҳмонов қандай таклифлар берди
Инновацион "хаб", БМТ кўмагида марказ яратиш — Абдураҳмонов қандай таклифлар берди
Sputnik Ўзбекистон
Иброҳим Абдураҳмонов Марказий Осиёда зараркунандаларга қарши тизим ва рақамли аграр альянс яратишни таклиф қилди. ФАО кўмагида марказ ташкил этилади.
2025-11-10T12:11+0500
2025-11-10T12:11+0500
2025-11-10T12:21+0500
ўзбекистон
марказий осиё
қишлоқ хўжалиги
бмт
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳамкорлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53356128_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_d03608f8b52cfc9470a3886c882c07f1.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов минтақада ўсимликларни муҳофаза қилиш ва зараркунандаларга қарши тезкор жавоб тизимини яратишни таклиф қилди.Шунингдек, вазир минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу йиғилишда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги раҳбарияти, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирок этди.
https://sputniknews.uz/20251030/markaziy-osiyo-kavkaz-qurgoqchilik-53087453.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53356128_206:0:2483:1708_1920x0_80_0_0_267e77a394be9f42d0d7350e5a000343.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, иброҳим абдураҳмонов, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, марказий осиё, зараркунандалар, ўсимликларни муҳофаза қилиш, тезкор жавоб тизими, рақамли аграр альянс, аграр-инновацион ҳаб, фао, тошкент, агробиологик билимлар маркази, қишлоқ хўжалиги форуми, минтақавий ҳамкорлик, агротехнология, илмий лойиҳалар, қирғизистон, тожикистон, қозоғистон, туркманистон, киргизистон, козогистон, узбекистон
ўзбекистон, иброҳим абдураҳмонов, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, марказий осиё, зараркунандалар, ўсимликларни муҳофаза қилиш, тезкор жавоб тизими, рақамли аграр альянс, аграр-инновацион ҳаб, фао, тошкент, агробиологик билимлар маркази, қишлоқ хўжалиги форуми, минтақавий ҳамкорлик, агротехнология, илмий лойиҳалар, қирғизистон, тожикистон, қозоғистон, туркманистон, киргизистон, козогистон, узбекистон
Инновацион "хаб", БМТ кўмагида марказ яратиш — Абдураҳмонов қандай таклифлар берди
12:11 10.11.2025 (янгиланди: 12:21 10.11.2025) Қишлоқ хўжалиги вазири минтақада аграр соҳани ривожлантириш ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов минтақада ўсимликларни муҳофаза қилиш ва зараркунандаларга қарши тезкор жавоб тизимини яратишни
таклиф қилди.
Шунингдек, вазир минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:
ташкил этилаётган “Марказий Осиё рақамли аграр альянси” ҳамда минтақавий рақамли қишлоқ хўжалиги платформаси биринчи форумини Тошкентда ўтказиш;
денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун аграр-инновацион хаб яратиш;
БМТнинг Овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида “Агробиологик билимлар ва инновациялар маркази”ни Тошкентда ташкил этиш.
Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, ушбу марказ минтақавий ўқув ва малака ошириш дастурларини амалга оширади ҳамда илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантиради.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу йиғилишда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги раҳбарияти, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирок этди.