Ўзбекистон–Хитой: Минтақада ягона рақамли макон яратиш Меморандуми имзоланишга тайёр

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВстреча замминистра инвестиций, промышленности и торговли с замминистра промышленности и информатизации Китая
Встреча замминистра инвестиций, промышленности и торговли с замминистра промышленности и информатизации Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2025
Oбуна бўлиш
Хитой ва Марказий Осиё тегишли идоралари имзолаши режалаштирилган Меморандум минтақада ягона рақамли маконни ривожлантиришда муҳим босқич бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиё давлатлари минтақада ягона рақамли маконни шакллантиришга қаратилган Меморандумни имзолашга тайёр. Бу ҳақда Шанхайдаги учрашув якунлари бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда вазир ўринбосари Ильзат Касимов Хитой Саноат ва ахборотлаштириш вазири ўринбосари Сюн Цзицзюн билан музокаралар олиб борди.
Меморандум Хитой Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг ваколатли идоралари ўртасида имзоланиши режалаштирилган.
Учрашув давомида рақамли трансформация, сунъий интеллектни жорий этиш ва саноатни модернизация қилиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, рақамли технологиялар, “ақлли” ечимлар, катта маълумотлар ва булутли ҳисоблаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2025
Матбуот маркази
Sputnik матбуот марказида ЕОИИнинг рақамли лойиҳалари муҳокама қилинади
Янгиликлар лентаси
0