https://sputniknews.uz/20251109/lavrov-ukraine-crimea-russia-eu-aktivlar-53338987.html
Украина, АҚШ билан муносабатлар ва музлатилган активлар — Лавров катта интервью берди
Украина, АҚШ билан муносабатлар ва музлатилган активлар — Лавров катта интервью берди
Sputnik Ўзбекистон
Лавров Москва Вашингтондан Украина бўйича Аляскада эришилган келишувларни тасдиқлашни кутaётганлигини билдирди. У ДСНСВ бўйича таклифга АҚШ муносабатини ва ЕИ Россия активларини мусодара қилган тақдирда эҳтимолий жавобни шарҳлади.
2025-11-09T12:40+0500
2025-11-09T12:40+0500
2025-11-09T14:12+0500
владимир путин
сергей лавров
европа иттифоқи
ақш
дональд трамп
қурол
можаро
москва
вашингтон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38067048_2:0:1920:1079_1920x0_80_0_0_6293df32d4d59a73da33396b5a096832.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москва Вашингтон Аляскадаги етакчилар саммитида Украина бўйича эришилган келишувлар ўз кучида эканини тасдиқлашини кутмоқда, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.Қуйида Лавровнинг тўлиқ интервьюси матни келтирилади:Савол: Россия Президенти В.В.Путин Россия Федерацияси 2026 йил 5 февралдан кейин Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги (ДСНВ) шартномага мувофиқ чекловларга бир йил давомида риоя қилишга тайёрлигини маълум қилди. АҚШдан жавоб сигналлари бўлдими? Москва Вашингтонга шартноманинг кейинги даврини муҳокама қилиш учун учрашув таклиф қилдими? Агар шундай бўлса, қайси даражада?Жавоб: Президент В.В.Путин томонидан "ДСНВдан кейин" соҳасида илгари сурилган конструктив ташаббуснинг ўзи кўп нарсани англатади. Унда "икки ёқлама туб" йўқ, уни тушуниш жуда осон. Уни амалда рўёбга чиқариш ҳеч қандай махсус қўшимча куч-ғайратни талаб қилмайди. Шунинг учун ғоямизни чуқур муҳокама қилишга зарурат кўрмаяпмиз.Бунинг учун ягона керакли бўлган нарса - бу АҚШ томонидан ўзаро келишув: биз ихтиёрий чекловларга фақат ва фақат бошқа томон уларга риоя қилган тақдирда амал қиламиз. Албатта, агар америкаликларда саволлар туғилса, улар доим уларни бизга беришлари мумкин.Ҳозирча Вашингтондан мазмунли жавоб бўлгани йўқ. Дипломатик каналлар орқали бизга айтилганидек, "масала кўриб чиқилмоқда".Савол: Ҳозир АҚШ билан Украина атрофидаги келишув бўйича музокаралардаги асосий тўсқинлик нима? Қаерда ён беришга тайёрмиз, қаерда йўқ?Жавоб: 15 август куни Аляскада бўлиб ўтган Россия-АҚШ саммити чоғида Украина бўйича эришилган англашувлар Президент В.В.Путин томонидан 2024 йил июнь ойида вазирлигимиз раҳбарияти билан учрашуви чоғида баён этилган адолатли ва барқарор ечим шартлари асосида шакллантирилган. Анкориждан сал олдин АҚШ президентининг махсус вакили С. Уиткофф берган таклифлар ҳам эътиборга олинди.Ўшанда америкаликлар В. Зеленскийнинг тинчликка эришишга тўсқинлик қилмаслигига эришишларига ишонтиришди. Кўриниб турибдики, бу масалада маълум қийинчиликлар юзага келди. Бундан ташқари, бизга маълум бўлишича, Брюссель ва Лондонда Вашингтонни инқирозни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш ниятидан воз кечишга ва Россияга ҳарбий босим ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларга тўлиқ қўшилишга, яъни "уруш партияси"га узил-кесил қўшилишга ишонтиришга уринишмоқда.Ҳозир биз АҚШдан Анкориж келишувлари ўз кучида қолишини тасдиқлашни кутмоқдамиз. Шу ўринда таъкидлаб айтмоқчиман: моҳиятан муросали бўлишига қарамасдан, биз учун принципиал бўлган жиҳатлардан воз кечганимиз йўқ ва бундан воз кечмаймиз ҳам. Америкаликлар ҳам буни тушунишади. Ҳеч ким Россиянинг ҳудудий яхлитлигини ва 2014 ва 2022 йиллардаги референдумларда тарихий Ватан билан бирлашиш бўйича ҳал қилувчи қарорлар қабул қилган Қрим, Донбасс ва Новороссия аҳолисининг танловини шубҳа остига қўймайди. Биз кўп марта таъкидлаганимиздек, можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини ҳам унутмаймиз.Савол: Россия Федерациясининг музлатилган активлари Киевга ёрдамга йўналтирилса, Россиянинг жавоби қандай бўлади?Жавоб: Еврокомиссиянинг БМТ Низоми ва бошқа халқаро-ҳуқуқий нормаларни, шу жумладан суверен иммунитет ва марказий банклар активларининг дахлсизлиги тўғрисидаги қоидаларни цинизм билан талқин қилиши анчадан бери ҳайратланарли эмас. Бундай ҳаракатлар очиқдан-очиқ алдов ва талончиликдир. Афтидан, европаликларда мустамлакачилар ва қароқчиларнинг азалий инстинктлари уйғонган. Россия пулларини олиб қўйиш схемаси қандай бўлишидан қатъи назар, буни амалга оширишнинг қонуний йўли йўқ.Бизнинг олтин-валюта захираларимизни мусодара қилиш "ягона Европа"нинг Киевдаги қўл остидагиларини қутқармайди. Маълумки, режим ҳеч қандай қарзни қайтара олмайди ва кредитлар бўйича ҳеч қачон тўланмайди. Буни кўриб, Европа Иттифоқидаги ҳамма ҳам кўр-кўрона бундай қадамларга тайёр эмас, бу эса иқтисодий фаолият ҳудуди сифатида евроҳудуд учун жиддий обрўга таҳдид солади.Савол: АҚШ маъмурияти Қримни тинчлик режаси доирасида де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлигини маълум қилганми?Жавоб: Маълум сабабларга кўра, биз Америка томони билан Украина масаласи бўйича муҳокамаларнинг барча тафсилотларини ошкор қилмаймиз, гарчи оммавий ахборот воситаларида очиқдан-очиқ фейклар тарқатилганда, биз табиий равишда тегишли изоҳлар берамиз. Мунозара кенг кўламли мавзуларни қамраб олади ва биргина жиҳатга боғланиб қолмайди. Гарчи баъзи журналистлар ва экспертлар музокараларни айнан шундай "тасвирлашга" уринишса-да, бу мутлақо нотўғри.Савол: Икки давлат муносабатларидаги низоли нуқталарни муҳокама қилиш учрашуви қачон ва қаерда ўтказилиши мумкин? Марко Рубио билан учрашувингиз-чи? У қаерда ва қачон ўтказилиши мумкин?Жавоб: Россия–АҚШ муносабатларида муаммоли жиҳатлар анча кўп, улар бизга АҚШнинг аввалги маъмуриятидан мерос бўлиб қолган. “Вайроналар”ни тозалаш ҳали узоқ давом этади. Янги маъмурият келиши билан биз унинг мулоқотни тиклашга тайёрлигини ҳис қилдик. Мулоқот кетяпти, лекин кўнгилдагидек тез эмас. Баҳорда маслаҳатлашувларнинг икки раунди ўтказилди, дипломатик ваколатхоналарнинг шароитларини яхшилаш бўйича қатор келишувларга эришилди. Ўз навбатида, ушбу мулоқот доирасида фақат дипломатик ваколатхоналар муаммолари билан чекланиб қолмаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз. Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва 2016 йил декабрь ойида, Дональд Трампнинг биринчи инаугурациясидан уч ҳафта олдин, Барак Обама томонидан биздан ноқонуний равишда тортиб олинган Россия дипломатик мулкини қайтариш каби масалаларга ўтиш муҳимдир. Ўшанда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланиш учун номзод Майкл Флинн АҚШнинг бўлажак президенти номидан элчимизга қўнғироқ қилиб, кетаётган демократлар маъмуриятининг провокацияларига кескин муносабат билдирмасликни сўради: “Оқ уйга кирволайлик, ҳаммасини ҳал қиламиз, деган мазмунда”. Ҳозирча кутамиз. Америка томонига кўчмас мулк бўйича ҳам, авиақатновлар бўйича ҳам таклифларимиз етказилди. Ҳозир мулоқотни давом эттириш имконияти бўйича ишчи алоқалар олиб борилмоқда.Давлат котиби Марко Рубио билан мунтазам мулоқот зарурлигини тушунамиз. Бу Украина масаласини муҳокама қилиш ва икки томонлама кун тартибини илгари суриш учун муҳимдир. Шунинг учун телефон орқали мулоқот қиламиз, керак бўлганда юзма-юз учрашувлар ўтказишга ҳам тайёрмиз.
https://sputniknews.uz/20251028/lavrovn-asosiy-bayonotlar-53035614.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38067048_241:0:1680:1079_1920x0_80_0_0_db92081cebdab6c1747df3c31c68ab55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лавров, владимир путин, дональд трамп, россия тив, украина можароси, аляска саммити, ақш–россия муносабатлари, дснсв, стратегиявий қуроллар, еи россия активлари, олтин-валюта захиралари, активларни мусодара қилиш, суверен иммунитет, қрим, донбасс, новороссия, россия ташқи сиёсати, санкциялар, геосиёсат, россия жавоб чоралари
сергей лавров, владимир путин, дональд трамп, россия тив, украина можароси, аляска саммити, ақш–россия муносабатлари, дснсв, стратегиявий қуроллар, еи россия активлари, олтин-валюта захиралари, активларни мусодара қилиш, суверен иммунитет, қрим, донбасс, новороссия, россия ташқи сиёсати, санкциялар, геосиёсат, россия жавоб чоралари
Украина, АҚШ билан муносабатлар ва музлатилган активлар — Лавров катта интервью берди
12:40 09.11.2025 (янгиланди: 14:12 09.11.2025) Сергей Лавров Украина можароси, Россиянинг музлатилган активлари ҳамда АҚШ билан муносабатлар ва Европанинг Вашингтонга таъсир ўтказиш уринишларига тўхталди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москва Вашингтон Аляскадаги етакчилар саммитида Украина бўйича эришилган келишувлар ўз кучида эканини тасдиқлашини кутмоқда, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган
интервьюсида.
Қуйида Лавровнинг тўлиқ интервьюси матни келтирилади:
Савол: Россия Президенти В.В.Путин Россия Федерацияси 2026 йил 5 февралдан кейин Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги (ДСНВ) шартномага мувофиқ чекловларга бир йил давомида риоя қилишга тайёрлигини маълум қилди. АҚШдан жавоб сигналлари бўлдими? Москва Вашингтонга шартноманинг кейинги даврини муҳокама қилиш учун учрашув таклиф қилдими? Агар шундай бўлса, қайси даражада?
Жавоб: Президент В.В.Путин томонидан "ДСНВдан кейин" соҳасида илгари сурилган конструктив ташаббуснинг ўзи кўп нарсани англатади. Унда "икки ёқлама туб" йўқ, уни тушуниш жуда осон. Уни амалда рўёбга чиқариш ҳеч қандай махсус қўшимча куч-ғайратни талаб қилмайди. Шунинг учун ғоямизни чуқур муҳокама қилишга зарурат кўрмаяпмиз.
Бунинг учун ягона керакли бўлган нарса - бу АҚШ томонидан ўзаро келишув: биз ихтиёрий чекловларга фақат ва фақат бошқа томон уларга риоя қилган тақдирда амал қиламиз. Албатта, агар америкаликларда саволлар туғилса, улар доим уларни бизга беришлари мумкин.
Ҳозирча Вашингтондан мазмунли жавоб бўлгани йўқ. Дипломатик каналлар орқали бизга айтилганидек, "масала кўриб чиқилмоқда".
"Ҳеч кимни кўндириш ниятимиз йўқ. Ўйлаймизки, бу қадамимиз ҳар икки томон ва бутун жаҳон ҳамжамияти манфаатларига мос келади. Воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрмиз. Аммо натижа ижобий бўлади деган умиддамиз", дейди вазир.
Савол: Ҳозир АҚШ билан Украина атрофидаги келишув бўйича музокаралардаги асосий тўсқинлик нима? Қаерда ён беришга тайёрмиз, қаерда йўқ?
Жавоб: 15 август куни Аляскада бўлиб ўтган Россия-АҚШ саммити чоғида Украина бўйича эришилган англашувлар Президент В.В.Путин томонидан 2024 йил июнь ойида вазирлигимиз раҳбарияти билан учрашуви чоғида баён этилган адолатли ва барқарор ечим шартлари асосида шакллантирилган. Анкориждан сал олдин АҚШ президентининг махсус вакили С. Уиткофф берган таклифлар ҳам эътиборга олинди.
Ўшанда америкаликлар В. Зеленскийнинг тинчликка эришишга тўсқинлик қилмаслигига эришишларига ишонтиришди. Кўриниб турибдики, бу масалада маълум қийинчиликлар юзага келди. Бундан ташқари, бизга маълум бўлишича, Брюссель ва Лондонда Вашингтонни инқирозни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш ниятидан воз кечишга ва Россияга ҳарбий босим ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларга тўлиқ қўшилишга, яъни "уруш партияси"га узил-кесил қўшилишга ишонтиришга уринишмоқда.
Ҳозир биз АҚШдан Анкориж келишувлари ўз кучида қолишини тасдиқлашни кутмоқдамиз. Шу ўринда таъкидлаб айтмоқчиман: моҳиятан муросали бўлишига қарамасдан, биз учун принципиал бўлган жиҳатлардан воз кечганимиз йўқ ва бундан воз кечмаймиз ҳам. Америкаликлар ҳам буни тушунишади. Ҳеч ким Россиянинг ҳудудий яхлитлигини ва 2014 ва 2022 йиллардаги референдумларда тарихий Ватан билан бирлашиш бўйича ҳал қилувчи қарорлар қабул қилган Қрим, Донбасс ва Новороссия аҳолисининг танловини шубҳа остига қўймайди. Биз кўп марта таъкидлаганимиздек, можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини ҳам унутмаймиз.
Савол: Россия Федерациясининг музлатилган активлари Киевга ёрдамга йўналтирилса, Россиянинг жавоби қандай бўлади?
Жавоб: Еврокомиссиянинг БМТ Низоми ва бошқа халқаро-ҳуқуқий нормаларни, шу жумладан суверен иммунитет ва марказий банклар активларининг дахлсизлиги тўғрисидаги қоидаларни цинизм билан талқин қилиши анчадан бери ҳайратланарли эмас. Бундай ҳаракатлар очиқдан-очиқ алдов ва талончиликдир. Афтидан, европаликларда мустамлакачилар ва қароқчиларнинг азалий инстинктлари уйғонган. Россия пулларини олиб қўйиш схемаси қандай бўлишидан қатъи назар, буни амалга оширишнинг қонуний йўли йўқ.
Бизнинг олтин-валюта захираларимизни мусодара қилиш "ягона Европа"нинг Киевдаги қўл остидагиларини қутқармайди. Маълумки, режим ҳеч қандай қарзни қайтара олмайди ва кредитлар бўйича ҳеч қачон тўланмайди. Буни кўриб, Европа Иттифоқидаги ҳамма ҳам кўр-кўрона бундай қадамларга тайёр эмас, бу эса иқтисодий фаолият ҳудуди сифатида евроҳудуд учун жиддий обрўга таҳдид солади.
Россия ҳар қандай қароқчилик ҳаракатларига миллий манфаатлар ва бизга етказилган зарарни қоплаш заруратидан келиб чиқиб, ўзаролик тамойилига мувофиқ адекват жавоб қайтаради. Брюссель ва бошқа Ғарб пойтахтлари ҳали ҳам ўзига келиб, режалаштирилган саргузаштдан воз кечишлари мумкин.
Савол: АҚШ маъмурияти Қримни тинчлик режаси доирасида де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлигини маълум қилганми?
Жавоб: Маълум сабабларга кўра, биз Америка томони билан Украина масаласи бўйича муҳокамаларнинг барча тафсилотларини ошкор қилмаймиз, гарчи оммавий ахборот воситаларида очиқдан-очиқ фейклар тарқатилганда, биз табиий равишда тегишли изоҳлар берамиз. Мунозара кенг кўламли мавзуларни қамраб олади ва биргина жиҳатга боғланиб қолмайди. Гарчи баъзи журналистлар ва экспертлар музокараларни айнан шундай "тасвирлашга" уринишса-да, бу мутлақо нотўғри.
Яна бир бор такрорлайман, можарони тугатиш, бизнинг фикримизча, Россия манфаатларини ҳисобга олмасдан ва унинг асл сабабларини йўқ қилмасдан мумкин эмас. Қрим ва Севастополга келсак, яриморол аҳолиси 2014 йил март ойидаёқ референдумда ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиб, Россия билан бирлашишни ёқлаб чиққан эди. Шундай қилиб, ярим оролнинг кимга тегишлилиги масаласи биз учун ёпиқ.
Савол: Икки давлат муносабатларидаги низоли нуқталарни муҳокама қилиш учрашуви қачон ва қаерда ўтказилиши мумкин? Марко Рубио билан учрашувингиз-чи? У қаерда ва қачон ўтказилиши мумкин?
Жавоб: Россия–АҚШ муносабатларида муаммоли жиҳатлар анча кўп, улар бизга АҚШнинг аввалги маъмуриятидан мерос бўлиб қолган. “Вайроналар”ни тозалаш ҳали узоқ давом этади. Янги маъмурият келиши билан биз унинг мулоқотни тиклашга тайёрлигини ҳис қилдик. Мулоқот кетяпти, лекин кўнгилдагидек тез эмас.
Баҳорда маслаҳатлашувларнинг икки раунди ўтказилди, дипломатик ваколатхоналарнинг шароитларини яхшилаш бўйича қатор келишувларга эришилди. Ўз навбатида, ушбу мулоқот доирасида фақат дипломатик ваколатхоналар муаммолари билан чекланиб қолмаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз. Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва 2016 йил декабрь ойида, Дональд Трампнинг биринчи инаугурациясидан уч ҳафта олдин, Барак Обама томонидан биздан ноқонуний равишда тортиб олинган Россия дипломатик мулкини қайтариш каби масалаларга ўтиш муҳимдир.
Ўшанда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланиш учун номзод Майкл Флинн АҚШнинг бўлажак президенти номидан элчимизга қўнғироқ қилиб, кетаётган демократлар маъмуриятининг провокацияларига кескин муносабат билдирмасликни сўради: “Оқ уйга кирволайлик, ҳаммасини ҳал қиламиз, деган мазмунда”. Ҳозирча кутамиз. Америка томонига кўчмас мулк бўйича ҳам, авиақатновлар бўйича ҳам таклифларимиз етказилди. Ҳозир мулоқотни давом эттириш имконияти бўйича ишчи алоқалар олиб борилмоқда.
Давлат котиби Марко Рубио билан мунтазам мулоқот зарурлигини тушунамиз. Бу Украина масаласини муҳокама қилиш ва икки томонлама кун тартибини илгари суриш учун муҳимдир. Шунинг учун телефон орқали мулоқот қиламиз, керак бўлганда юзма-юз учрашувлар ўтказишга ҳам тайёрмиз.