Халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудница ставит печать на бандероль
Сотрудница ставит печать на бандероль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2025
Oбуна бўлиш
Почта ва курьерлик жўнатмаси “қизил”, “сариқ” ва “яшил” йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳукумат 6 ноябрь куни тегишли низомни тасдиқлади.
Низомга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак.
Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.
Ушбу жўнатмалар орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.
Жўнатмаларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.
Девушка получает посылку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2024
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди
Янгиликлар лентаси
0