https://sputniknews.uz/20251106/ozbekiston-rus-drama-teatr-53277790.html
“Тўрт юрак”: Ўзбекистон рус драма театрлари бир лойиҳада бирлашди
“Тўрт юрак”: Ўзбекистон рус драма театрлари бир лойиҳада бирлашди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон рус драма театрларининг “Тўрт юрак” учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг тўртта рус драма театрини бирлаштирди: Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри, Самарқанд ва Фарғона вилоят рус драма театрлари ҳамда Ўзбекистон давлат ёшлар театри. Тадбир 2 ноябрь куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Хотира йўллари” номли адабий-мусиқий композиция билан очилди.
2025-11-06T19:11+0500
2025-11-06T19:11+0500
2025-11-06T19:11+0500
маданият
театр
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/06/53275603_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_eaee0406d8497af78f3315fe6b738eac.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон рус драма театрларининг “Тўрт юрак” учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг тўртта рус драма театрини бирлаштирди: Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри, Самарқанд ва Фарғона вилоят рус драма театрлари ҳамда Ўзбекистон давлат ёшлар театри.Тадбир 2 ноябрь куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Хотира йўллари” номли адабий-мусиқий композиция билан очилди. Учрашувлар дастурида М.М. Зошенко, Ф.М. Достоевский, С. Мрожек ва Б. Ирзаев асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар.Асосий дастурда “Истеъдод кучи”, “Ваня амаки”, “Бобок”, “Танлов” ва “Мельпомена эртаклари” спектакллари, қўшимча дастурда эса ўзбек тилида “Оҳ, бу Хўжа Насриддин!” ва “Қасам” асарлари намойиш этилади.Бу йилги лойиҳа формати ҳам жуда ижодий ва фойдали бўлиб, нафақат театр томошаларини, балки амалий лабораторияни ҳам ўз ичига олади.Шунингдек, театршунос, театр танқидчиси, санъатшунослик фанлари номзоди, “Вопросы театра” (“Театр саволлари”) журнали муҳаррири ва ГИТИС театршунослик курси раҳбари Марина Тимашева дастур доирасида намойиш этилган барча спектаклларнинг батафсил таҳлилини ўтказмоқда.Лойиҳа Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакат Маданият вазирлиги кўмагида ташкил этилган бўлиб, у 7 ноябрь куни якунига етади.Шунингдек, Тошкентда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Россия театр санъати институти (ГИТИС) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданият соҳасидаги таълим маркази орасида меморандум имзоланганини эслатиб ўтамиз. Ушбу ҳужжат янги лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва иқтидорли ёш мутахассисларни тайёрлаш учун асос бўлади. Хусусан, меморандум доирасида юртимиз театрлари мутахассисларининг ГИТИСда малака ошириш имконияти кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20241104/toshkent-rossiya-gitis-teatr-maktab-46447913.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/06/53275603_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_cb5c528ba828e5c601098b5f37addaf1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон рус драма театрлари учрашувлари
ўзбекистон рус драма театрлари учрашувлари
“Тўрт юрак”: Ўзбекистон рус драма театрлари бир лойиҳада бирлашди
Эксклюзив
Дастурдан классиклар спектакллари, амалий лабораториява бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон рус драма театрларининг “Тўрт юрак” учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг тўртта рус драма театрини бирлаштирди: Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри, Самарқанд ва Фарғона вилоят рус драма театрлари ҳамда Ўзбекистон давлат ёшлар театри.
Тадбир 2 ноябрь куни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Хотира йўллари” номли адабий-мусиқий композиция билан очилди. Учрашувлар дастурида М.М. Зошенко, Ф.М. Достоевский, С. Мрожек ва Б. Ирзаев асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар.
Асосий дастурда “Истеъдод кучи”, “Ваня амаки”, “Бобок”, “Танлов” ва “Мельпомена эртаклари” спектакллари, қўшимча дастурда эса ўзбек тилида “Оҳ, бу Хўжа Насриддин!” ва “Қасам” асарлари намойиш этилади.
“Учрашувлар учинчи марта ўтказилмоқда. 2023 йилда лойиҳани илк бошлаганимизда, асосий мақсадимиз Ўзбекистон аҳолисини мамлакатнинг рус драма театрлари билан таништириш эди. Кейинги йили лойиҳа кўлами халқаро даражага кенгайтирилди: “Тўрт юрак” Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг рус театрларини Самарқандда тўплади. Халқаро мактаб ташкил этилди. Унинг доирасида рус театрларининг менежер, режиссёр ва директорлари ГИТИС педагоглари раҳбарлигида малака ошириш курсларини ўтадилар”, - деди лойиҳа продюсери Ирина Хилкова.
Бу йилги лойиҳа формати ҳам жуда ижодий ва фойдали бўлиб, нафақат театр томошаларини, балки амалий лабораторияни ҳам ўз ичига олади.
“Унда Ўзбекистоннинг 6 нафар режиссёри иштирок этмоқда, улар билан ҳар куни ГИТИСнинг сиртқи актёрлик-режиссёрлик курси устози Анна Трифонова машғулот олиб боради. У тўрт кун ичида яратилиши керак бўлган ва 7 ноябрь куни якуний ҳисобот оқшомида тақдим этиладиган пьеса парчаларини ишлаб чиқади ва таҳлил қилади”, - деди Хилкова.
Шунингдек, театршунос, театр танқидчиси, санъатшунослик фанлари номзоди, “Вопросы театра” (“Театр саволлари”) журнали муҳаррири ва ГИТИС театршунослик курси раҳбари Марина Тимашева дастур доирасида намойиш этилган барча спектаклларнинг батафсил таҳлилини ўтказмоқда.
Лойиҳа Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакат Маданият вазирлиги кўмагида ташкил этилган бўлиб, у 7 ноябрь куни якунига етади.
Шунингдек, Тошкентда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Россия театр санъати институти (ГИТИС) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданият соҳасидаги таълим маркази орасида меморандум имзоланганини эслатиб ўтамиз.
Ушбу ҳужжат янги лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва иқтидорли ёш мутахассисларни тайёрлаш учун асос бўлади. Хусусан, меморандум доирасида юртимиз театрлари мутахассисларининг ГИТИСда малака ошириш имконияти кўзда тутилган.