Туркия компанияси Фарғонада саноат ҳудудини ташкил этади

© Хокимият Ферганской областиТурецкая компания создаст промышленную зону стоимостью 350 млн долларов
Турецкая компания создаст промышленную зону стоимостью 350 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Oбуна бўлиш
Келишувга кўра, Қува туманида 350 миллион долларлик “Турк махсус саноат зонаси” ташкил этилади ҳамда 10 миллион долларлик заргарлик лойиҳаси амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва “Heyal Holding” компанияси ўртасида Қува туманида қиймати 350 миллион долларлик махсус саноат ҳудудини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Шунингдек, ҳокимлик ва ADK Group Elektrik San компанияси ўртасида 10 млн долларлик заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасида ҳамкорликка келишилди.
Ҳужжатлар Истанбулда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг турк бизнес вакиллари билан учрашуви доирасида имзоланди. Учрашувда саноат, автомобилсозлик, энергетика, қурилиш, АТ, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, туризм ва кинематография соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, “Aktiv Group”, “Aydin Gold”, “Smtr Group”, “Seyhan Ambalaj Makina” ва “Cabani Shoes” каби компаниялар Фарғонада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Президенту представлена информация о комплексном развитии столицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Тошкентда янги саноат зонаси ва тезкор автобус тизими — президент тақдимот билан танишди
Янгиликлар лентаси
0