Тошкентда янги саноат зонаси ва тезкор автобус тизими — президент тақдимот билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту представлена информация о комплексном развитии столицы
Президенту представлена информация о комплексном развитии столицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
Президент Мирзиёев “Янги авлод” саноат зонасини ривожлантириш, “DP World” билан логистика терминали қуриш ва 10 та кўчада BRT -тезкор автобус тизимини жорий этиш режалари билан танишди
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтни комплекс ривожлантириш, саноат ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда “Янги авлод” махсус саноат зонасини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.
774 гектар майдонда ташкил этилган мазкур ҳудудда ҳозиргача 268 гектарда 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг умумий қиймати эса 800 миллион долларга тенг. Яна 300 гектарда жойлашадиган 30 та лойиҳа бўйича инвесторлар аниқланган бўлиб, умумий инвестицияларнинг ҳажми 400 миллион долларни ташкил этади.
Саноат зонасида 288 миллион доллар инвестиция ҳисобига мультимодал логистика терминали барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Лойиҳа Дубайнинг “DP World” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Терминал ишга тушгач, пойтахт ва Тошкент вилоятининг логистика имкониятлари кенгаяди, экспорт ва импорт операциялари тезлашади.
Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Шота Руставели кўчасидаги тажрибадан келиб чиқиб, “BRT”- Bus rapid transit (Тезкор автобус) тизими асосида яна 10 та кўчада шундай қурилиш ишлари бошланади.
Келгуси йилда маҳаллаларни ободонлаштириш, гастрономик кўчалар қуриш ва суғориш тизимларини янгилаш ишларига маҳаллий бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.
Шунингдек, тақдимот давомида Бухоро шаҳрининг сайёҳларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш режалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев саноат зоналарини кўздан кечирди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Шавкат Мирзиёев саноат зоналарини кўздан кечирди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0