Тиббий ёрдам: давлат ва нодавлат муассасалари учун янги тартиб жорий этилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишМедицинский работник делает укол
Медицинский работник делает укол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Oбуна бўлиш
Давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида аҳолига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби янгича механизмлар асосида ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан мазкур масала бўйича низом тасдиқланди.
Низомга кўра, йўлланма асосида қуйидаги ҳолларда давлат маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади:
туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;
республика даражасида – имтиёзли беморларга.
Тиббий ёрдам олиш учун бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади. Оилавий шифокор томонидан кўрикдан ўтказилгандан сўнг, зарурат бўлса, тор мутахассисга йўналтирилади.
Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар 1 иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ кўрикдан ўтказилади.
Беморларга стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун ахборот тизими орқали йўлланма берилади.
Бемор маълумотлари республика даражасидаги йўналиш бўйича тиббий-танлов комиссиялари томонидан ўрганилади ва натижаси бўйича 2 иш кунида электрон ахборот тизими орқали хулоса берилади.
Капельница. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Кам учрайдиган ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга ёрдам кўрсатилади
Янгиликлар лентаси
0