Ижтимоий суғурта тўловлари стаж ва тўланган бадалга мутаносиб бўлади - тафсилотлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Oбуна бўлиш
2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади. Суғурта тўловлари жамғарма орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади. Президент тегишли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади:
мажбурий асосда – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;
ихтиёрий асосда – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш орқали.
Фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади.
Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади:
2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.
Президент ознакомился с презентацией предложений по системе социального страхования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
Янгиликлар лентаси
0