Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан кўп қиррали ҳамкорликни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев провел встречу с Эмиром Государства Катар
Шавкат Мирзиёев провел встречу с Эмиром Государства Катар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Доҳада Қатар Амири билан учрашув ўтказди. Учрашувда савдо, инвестиция, “яшил” энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Доҳага амалий ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 45 фоизга ошди. Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланмоқда.
“Яшил” энергетика, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Рабочий визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2025
Шавкат Мирзиёев Қатардаги Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0