https://sputniknews.uz/20251103/mirziyoev-katar-jahon-sammit-53194357.html
Шавкат Мирзиёев Қатардаги Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этади
Шавкат Мирзиёев Қатардаги Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қатардаги Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этиб, қашшоқликка қарши глобал саъй-ҳаракатлар ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилади. Якунида Доҳа декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
2025-11-03T12:10+0500
2025-11-03T12:10+0500
2025-11-03T12:10+0500
ўзбекистон
қатар
саммит
шавкат мирзиёев
президент
декларация
ташриф
меҳнат ҳуқуқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0a/52619458_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7b5a17846ecbb0b3263493c577324c93.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3–4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Доҳада бўлади. Давлат раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Саммит доирасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги тафовутларни бартараф этиш, Копенгаген декларациясига содиқлик ва 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинади.Саммит давлатлар, халқаро ташкилотлар, БМТ тизими, экспертлар ва ишбилармонлар ўртасидаги мулоқот учун муҳим платформа ҳисобланади.Форумнинг асосий мақсади — қашшоқликни камайтириш, тўлиқ бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва ижтимоий интеграцияни кенгайтириш.Тадбир якунида ижтимоий тараққиёт соҳасида халқаро шерикликни кучайтиришга қаратилган Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250801/laziz-kudratov-qatar-investorlar-50988293.html
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0a/52619458_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f033b194e30d0c65e686a781d6245127.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, қатар саммити, ижтимоий ривожланиш бўйича жаҳон саммити, доҳа декларацияси, барқарор ривожланиш мақсадлари, қашшоқликка қарши кураш, ижтимоий адолат, президент амалий ташрифи, копенгаген декларацияси, глобал ҳамкорлик, катар, узбекистон
шавкат мирзиёев, қатар саммити, ижтимоий ривожланиш бўйича жаҳон саммити, доҳа декларацияси, барқарор ривожланиш мақсадлари, қашшоқликка қарши кураш, ижтимоий адолат, президент амалий ташрифи, копенгаген декларацияси, глобал ҳамкорлик, катар, узбекистон
Шавкат Мирзиёев Қатардаги Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этади
Давлат раҳбари икки кунлик ташриф билан Қатарга боради.
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3–4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Доҳада бўлади. Давлат раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар
берди.
Саммит доирасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги тафовутларни бартараф этиш, Копенгаген декларациясига содиқлик ва 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш, ижтимоий адолат ва инклюзивликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам муҳокама марказида бўлади.
Саммит давлатлар, халқаро ташкилотлар, БМТ тизими, экспертлар ва ишбилармонлар ўртасидаги мулоқот учун муҳим платформа ҳисобланади.
Форумнинг асосий мақсади — қашшоқликни камайтириш, тўлиқ бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва ижтимоий интеграцияни кенгайтириш.
Тадбир якунида ижтимоий тараққиёт соҳасида халқаро шерикликни кучайтиришга қаратилган Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.