“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди — президент қарори

© Sputnik / Сгенерировано ИИСтатуэтка для награждения
Статуэтка для награждения  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Oбуна бўлиш
Мукофот доирасида ҳар йил 7 йўналишдаги ғолиблар 10 минг доллар ва статуэтка билан тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда ҳар йили еттита йўналишда топшириладиган “Келажак мероси” халқаро мукофоти жорий этилди. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.
Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:
▪️ адабиёт;
▪️ маданий мерос;
▪️ театр ва кино;
▪️ мусиқа ва рақс;
▪️ тасвирий ва амалий санъат;
▪️ мода ва дизайн;
▪️ илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.
Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.
Евразия мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2025
"Евроосиё" халқаро мукофотининг тақдирлаш маросими — видео
Янгиликлар лентаси
0