Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бир килограмм палов нархи қанча - инфографика

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси биринчи марта 2020 йил январь ойида Палов индексини жорий этди. Унга кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида таом нархи қандай ўзгараётганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бир килограмм палов нархи октябрь ойида 100,1 минг сўмдан 119,4 минг сўмгача бўлган. Таққослаш учун: бир ой олдин - 99,8 минг сўмдан 119,3 минг сўмгача.
Бир килограмм палов тайёрлаш учун керакли масаллиқлар: 0,3 л кунгабоқар ёғи, 300 г пиёз, 700 г мол гўшти, 1 кг сабзи, 1 кг гуруч, 100 г нўхат, 10 г зира, 20 г ош тузи.
Октябрь ойи якунлари бўйича энг қиммат палов Тошкентда, энг арзон палов эса Қорақалпоғистонда.
Республика ҳудудларида бир килограмм паловнинг нархи ҳақида батафсил маълумот - Спутник Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0