Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми биринчи кунида 20дан ортиқ ҳужжат имзоланди

© Министерство высшего образования, науки и инновацийВторой узбекско-китайский образовательный форум начал свою работу
Второй узбекско-китайский образовательный форум начал свою работу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми бошланди. Форумда таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик ривожи муҳокама қилинди, 20 дан ортиқ қўшма ҳужжат имзоланди
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Янги авлод кадрларини тайёрлаш: таълим, фан ва инновациялар орқали Ўзбекистон ва Хитойнинг барқарор тараққиёт сари ҳамкорлиги” мавзусидаги Ўзбекистон–Хитой иккинчи таълим форуми ўз ишини бошлади.
Анжуман Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган.
Форумда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, 160 дан ортиқ маҳаллий таълим муассасалари вакиллари, Хитой Таълим вазирлиги бошчилигидаги 140 дан зиёда олий ва касбий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек иш берувчи корхоналар иштирок этмоқда. Жами қатнашчилар сони 500 нафарга яқин.
Анжуман доирасида “Бир макон, бир йўл” ташаббуси, “Ўзбекистон–2030” стратегияси ҳамда Хитой–Марказий Осиё таълим интеграциясига оид қатор меморандум ва битимлар имзоланди.
Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари ва Хитойнинг етакчи университетлари ўртасида 20 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Тадбирда турли шўба йиғилишлари бўлиб ўтди. Улар таълимни рақамлаштириш, илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва талаба алмашинувини кенгайтириш каби масалаларга бағишланди.
Форум иштирокчилари учун миллий рақслар, турли спорт ўйинлари ва ҳудудларга оид урф-одатлар намойиш этилди. Шунингдек, икки мамлакат вакиллари дўстлик рамзи сифатида университет ҳудудига дарахт кўчатлари экдилар.
В Ташкенте стартовала Международная образовательная выставка-ярмарка Российское образование. Ташкент – 2025.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Пойтахтда “Россия таълими. Тошкент – 2025” халқаро кўргазмаси очилди
Янгиликлар лентаси
0