Ўзбекистонликлар Туркияга уюшган ҳолда ишлашга юборилиши мумкин

© Sputnik / Alexey Filippov / Медиабанкка ўтишВид на мечеть Сулеймание в Стамбуле
Вид на мечеть Сулеймание в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2025
Oбуна бўлиш
ТИВ делегацияси Туркияда иш берувчилар билан учрашув ўтказиб, ўзбекистонлик фуқароларни қонуний ишга жойлаштириш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркияга ташрифи доирасида маҳаллий иш берувчилар билан учрашув ўтказиб, ўзбекистонликларни Туркияда қонуний банд қилиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" Ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда Туркияда фаолият юритувчи "KSK Temizlik Turizm ve Organizasyon", "Angora Ahşap Alüminyum PVC" ва яна 5 та хусусий бандлик агентликлари вакиллари иштирок этган.
Мулоқот давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Ўзбекистон фуқароларининг қонуний бандлигини таъминлаш;
Ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш;
Бандлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш;
Туркиядаги бўш иш ўринларига уюшган ҳолда ишга танлаш ва жойлаштириш.
Туркия томонидан маълум қилинишича, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳалари бўйича 2000 дан ортиқ иш ўрни мавжуд.
Шунингдек, ишга жойлаштириш жараёнларидаги айрим камчиликлар юзасидан фикр алмашилиб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди.
Флаги Турции и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2025
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0