https://sputniknews.uz/20251103/tergov-suniy-intellekt-hisobotlar-avtomatlashtirish-53206789.html
Бош прокуратурада рақамли прокурор назорати жорий этилади
Бош прокуратурада рақамли прокурор назорати жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент прокурор назоратини рақамлаштириш бўйича таклифлар билан танишди. У жиноят ишларини рақамлаштириш, тергов жараёнига сунъий интеллект жорий этиш ва соҳада профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
2025-11-03T19:00+0500
2025-11-03T19:00+0500
2025-11-04T08:58+0500
ўзбекистон
тергов
президент
бош прокуратура
суд
жиноят
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53206619_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e427f20bf3bd9bd55345e9ad1d24f6ea.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев прокурор назоратини рақамлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда Бош прокуратура тизимида рақамли прокурор назоратини жорий этиш, текширув ва мониторинг жараёнларини автоматлаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Бу орқали қонунбузилишларни эрта аниқлаш, масъул шахслар фаолиятини реал вақтда кузатиш ва назорат тизимини шаффоф ҳамда самарали қилиш имкони яратилади.Шу муносабат билан жиноят ҳақидаги хабардан то суд қарори ижросигача бўлган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш, тергов фаолиятига сунъий интеллектни жорий қилиш вазифаси қўйилди. Бу тизим тергов жараёнини тезлаштириш, инсон омилини камайтириш ва масъулиятни оширишга хизмат қилади.Шунингдек, рақамли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллект, киберҳуқуқ ва рақамли ҳуқуқ бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу орқали рақамли таҳдидларни олдиндан аниқлайдиган ва самарали чора кўрадган профессионал кадрлар етиштириш мақсад қилинади.
https://sputniknews.uz/20250825/sud-suniy-intellekt-fuqaro-foyda-51486061.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53206619_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7a2765bdb3319396f3839b6eeaf71dcf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақамлаштириш, прокурор назорати, тергов жараёни, сунъий интеллект, киберҳуқуқ, рақамли хавфсизлик, ўзбекистон прокуратураси, президент мирзиёев, автоматлаштириш
рақамлаштириш, прокурор назорати, тергов жараёни, сунъий интеллект, киберҳуқуқ, рақамли хавфсизлик, ўзбекистон прокуратураси, президент мирзиёев, автоматлаштириш
Бош прокуратурада рақамли прокурор назорати жорий этилади
19:00 03.11.2025 (янгиланди: 08:58 04.11.2025) Президент прокурор назоратини рақамлаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Текширув ва мониторингни автоматлаштириш, терговга сунъий интеллект жорий этиш вазифалари қўйилди
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев прокурор назоратини рақамлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда Бош прокуратура тизимида рақамли прокурор назоратини жорий этиш, текширув ва мониторинг жараёнларини автоматлаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Бу орқали қонунбузилишларни эрта аниқлаш, масъул шахслар фаолиятини реал вақтда кузатиш ва назорат тизимини шаффоф ҳамда самарали қилиш имкони яратилади.
Ҳозирда тергов жараёнларида ягона баҳолаш тизими мавжуд эмас, ҳисоботлар қўлда юритилмоқда, жиноят ишлари эса ҳали ҳам қоғоз шаклида сақланмоқда. Бу эса иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда ва ҳисобот тайёрлашга бир ҳафтагача вақт сарфланмоқда.
Шу муносабат билан жиноят ҳақидаги хабардан то суд қарори ижросигача бўлган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш, тергов фаолиятига сунъий интеллектни жорий қилиш вазифаси қўйилди. Бу тизим тергов жараёнини тезлаштириш, инсон омилини камайтириш ва масъулиятни оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, рақамли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллект, киберҳуқуқ ва рақамли ҳуқуқ бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу орқали рақамли таҳдидларни олдиндан аниқлайдиган ва самарали чора кўрадган профессионал кадрлар етиштириш мақсад қилинади.