Судларда сунъий интеллект жорий этилади – бу фуқароларга қандай фойда беради?

© Getty Imagesсуды с искусственным интеллектом
суды с искусственным интеллектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Oбуна бўлиш
Суд тизимида сунъий интеллект жорий этилиши суд ишларини электронлаштириш, мурожаатларни онлайн топшириш ва суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш орқали фуқароларга қулайлик яратади.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. "Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фармоннинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
суд ишларини қоғоз шаклидан босқичма-босқич воз кечиб, тўлиқ электрон тарзда юритиш (“Рақамли суд” концепцияси);
судларда сунъий интеллектни қўллаш учун замонавий техник инфратузилмани яратиш;
Олий суд ахборот тизими негизида махсус суд ҳужжатлари архивини ташкил этиш;
“Кибер ҳуқуқ” йўналишида тадқиқотлар ўтказиш, судьялар ва ходимларнинг рақамли саводхонлиги ҳамда малакасини ошириш.
“Рақамли суд” концепцияси доирасида нима ўзгаради?
Судга ариза бермоқчи бўлган шахс сунъий интеллект орқали суд жараёнининг тахминий натижаси ва чиқимлари ҳақида маълумот олади.
Судга мурожаатлар энди электрон шаклда юборилади.
Суд ҳужжатлари автоматик тарзда тайёрланади, яъни кўп вақт талаб қилган жараёнлар анча тезлашади.
Президент ознакомился с презентацией по вопросам совершенствования судебной системы и обеспечения правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Суд тизими такомиллаштирилади - тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0