https://sputniknews.uz/20251102/yol-harakati-qoidabuzarliklar-ogohlantirish-53172613.html
Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазо ўрнига огоҳлантириш берилади
Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазо ўрнига огоҳлантириш берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қонунчиликка киритилаётган ушбу қўшимчага кўра маъмурий йўл ҳаракати қоидабузарликларини биринчи марта содир қилган шахс расмий танбеҳ берилган ҳолда маъмурий огоҳлантирилиши ҳамда ушбу чора айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.
2025-11-02T14:13+0500
2025-11-02T14:13+0500
2025-11-02T14:13+0500
жамият
ўзбекистон
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
огоҳлантириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37171811_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_dae5fa41ff761dcbdbcc629fae6f497e.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалиётга маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда. Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 24.1-модда тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда.Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 17.1-модда билан тўлдирилиб, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган қоидабузарликларнинг тури аниқ белгиланмоқда.Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.Сенаторларнинг таъкидланишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида умумий йўл-транспорт ҳодисаларилари 2,4% га, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 1,5% га камайган. Ўлим билан боғлиқ ҳолатлар эса 5,6% га пасайган бўлса, пиёдалар иштирокида содир этилган автоҳалокатлар сони 1,6% га камайди.
https://sputniknews.uz/20251027/avtomaktablar-nazariy-darslar-ixtiyoriy-53009088.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37171811_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7bde81142ad71616b36301a4acc412f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл ҳаракати қоидабузарликлари огоҳлантириш қонун
йўл ҳаракати қоидабузарликлари огоҳлантириш қонун
Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазо ўрнига огоҳлантириш берилади
Маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда. Сенаторлар қонунни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалиётга маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда. Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни
маъқуллади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 24.1-модда тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда.
Қонунчиликка киритилаётган ушбу қўшимчага кўра маъмурий йўл ҳаракати қоидабузарликларини биринчи марта содир қилган шахс расмий танбеҳ берилган ҳолда маъмурий огоҳлантирилиши ҳамда ушбу чора айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 17.1-модда билан тўлдирилиб, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган қоидабузарликларнинг тури аниқ белгиланмоқда.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Сенаторларнинг таъкидланишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида умумий йўл-транспорт ҳодисаларилари 2,4% га, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 1,5% га камайган. Ўлим билан боғлиқ ҳолатлар эса 5,6% га пасайган бўлса, пиёдалар иштирокида содир этилган автоҳалокатлар сони 1,6% га камайди.