Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЛистовое стекло
Листовое стекло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2025
Oбуна бўлиш
Сенаторлар тегишли қонунни қабул қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади. Сенат тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ҳужжат билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида“ги ва “Чиқиндилар тўғрисида"ги қонун ларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, қурилиш ойналаридан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда.
Шунингдек, айрим қонунларда Миллий статистика қўмитасининг номи ва ҳуқуқий мақомини янгилашга доир ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенаторлар қонуннинг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантириш ва экологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Бу чора атроф-муҳит ҳамда фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантиришга қаратилгани қайд этилди.
Утилизация автомобилей на предприятие ООО Втормет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Автомобиль рақам ва ҳужжатини топширмасдан утилизация қилишга жарима белгиланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0