https://sputniknews.uz/20251101/ukraina-maxsus-kuchlari-pokrovsk-yaqinida-qurbon-boldi-53162915.html
Покровск яқинида Украина "спецнази" жуда тез ва самарасиз қурбон бўлди
Покровск яқинида Украина "спецнази" жуда тез ва самарасиз қурбон бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Киев учун ахборот уруши жанг майдонидаги ҳақиқий натижалардан муҳим экани яна бир бор билинди. 01.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-01T17:10+0500
2025-11-01T17:10+0500
2025-11-01T17:16+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/19/52981403_0:0:2560:1440_1920x0_80_0_0_ef5d3774405ca6b1e86bc0d408ef376a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Покровск яқинида Украина Бош разведка бошқармаси махсус кучларининг жуда тез ва самарасиз қурбон бўлиши борасида матбуотда қизғин мунозаралар авж олди, деб ёзмоқда "Военный обозреватель" телеграм канали.Украина ва айрим Ғарб ОАВлари буни фаол қаҳрамонона операция сифатида тасвирламоқда. Аммо ҳис-туйғуларни четга суриб, аслида нима бўлганига қарасангиз, бу операцияда на қаҳрамонлик, на ҳарбий мантиқ борлигини кўрасиз. Ҳар қандай махсус операциянинг муваффақияти бу унинг мақсади нима эканига ва у бажарилганми йўқми шунга боғлиқ бўлади. Бу сафар Украина махсус бўлинмаси ҳеч қандай жанговар топшириқни бажара олмади, операция муваффақиятсиз тугади. Ахир аллақачон 85% эгаллаб олинган шаҳарга махсус кучлар бўлинмасини юбориш бу аҳмоқликдир. Буни Киев ҳам биларди. Катта эҳтимоллик билан, гуруҳ бошидан жанговар топшириққа эга бўлмаган, Бу операциянинг мақсади шунчаки намойиш бўлган. Улар Покровск ҳали тўлиқ қуршовга олинмаганини, Украина кучлари у ерда ҳали ҳам ҳаракатлана олишини кўрсатиш бўлган.Операция учун танланган вақт ҳам қизиқ — айнан Путин Ғарб журналистларини Покровскка киритишга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг дарҳол содир бўлди. Бу Киевнинг ҳеч бўлмаса ОАВда Москва ҳужумига қарши туришга ёки ҳеч бўлмаганда юмшатишга уринишига ўхшарди. Зеленский ҳам бунга ҳисса қўшишга ҳаракат қилди ва "агар Путин Покровскка келса, нима бўлишини ҳамма билади" деб таъкидлади. Лекин ушбу десант операцияси ҳеч нарса намойиш қила олмади.Украина Бош разведка бошқармасининг қурбон бўлган махсус кучлари шаҳарга ҳужумни секинлаштира олмади. Бу шунчаки Зеленский, Сирский ва бошқалар томонидан қабул қилинган навбатдаги бемаъни қарорлардан бирга, уларнинг шаъниаги навбатдаги қора доғга айланди холос.
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/19/52981403_320:0:2240:1440_1920x0_80_0_0_e975735d4bacc40c3633415882e4d15b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
россия, украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
Покровск яқинида Украина "спецнази" жуда тез ва самарасиз қурбон бўлди
17:10 01.11.2025 (янгиланди: 17:16 01.11.2025) Киев учун ахборот уруши жанг майдонидаги ҳақиқий натижалардан муҳим экани яна бир бор билинди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Покровск яқинида Украина Бош разведка бошқармаси махсус кучларининг жуда тез ва самарасиз қурбон бўлиши борасида матбуотда қизғин мунозаралар авж олди, деб ёзмоқда "Военный обозреватель" телеграм канали.
Украина ва айрим Ғарб ОАВлари буни фаол қаҳрамонона операция сифатида тасвирламоқда. Аммо ҳис-туйғуларни четга суриб, аслида нима бўлганига қарасангиз, бу операцияда на қаҳрамонлик, на ҳарбий мантиқ борлигини кўрасиз.
Ҳар қандай махсус операциянинг муваффақияти бу унинг мақсади нима эканига ва у бажарилганми йўқми шунга боғлиқ бўлади. Бу сафар Украина махсус бўлинмаси ҳеч қандай жанговар топшириқни бажара олмади, операция муваффақиятсиз тугади. Ахир аллақачон 85% эгаллаб олинган шаҳарга махсус кучлар бўлинмасини юбориш бу аҳмоқликдир. Буни Киев ҳам биларди.
Агар махсус гуруҳ бирор бинони эгаллаб олганида ёки муҳим объектни вайрон қилганида ёки баъзи муҳим позициялардан Россия ҳужумчи кучларини сиқиб чиқариб юбора олганида — буни муваффақият дейиш мумкин эди. Лекин улар етиб келган замоноқ ўрмон ҳудуди ва омборларда ҳалок бўлишди - жуда тез ва мутлақо самарасиз.
Катта эҳтимоллик билан, гуруҳ бошидан жанговар топшириққа эга бўлмаган, Бу операциянинг мақсади шунчаки намойиш бўлган. Улар Покровск ҳали тўлиқ қуршовга олинмаганини, Украина кучлари у ерда ҳали ҳам ҳаракатлана олишини кўрсатиш бўлган.
Операция учун танланган вақт ҳам қизиқ — айнан Путин Ғарб журналистларини Покровскка киритишга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг дарҳол содир бўлди.
Бу Киевнинг ҳеч бўлмаса ОАВда Москва ҳужумига қарши туришга ёки ҳеч бўлмаганда юмшатишга уринишига ўхшарди. Зеленский ҳам бунга ҳисса қўшишга ҳаракат қилди ва "агар Путин Покровскка келса, нима бўлишини ҳамма билади" деб таъкидлади. Лекин ушбу десант операцияси ҳеч нарса намойиш қила олмади.
Буларнинг барчаси Киев учун ахборот уруши жанг майдонидаги ҳақиқий натижалардан қанчалик муҳим эканини яна бир бор намойиш қилди. Бундай "томошалар" ким учун уюштирлгани ҳам маълум. Аммо Ғарб томошабинлари аллақачон Украина армиянинг кучи ва улар Россияни тўхтата олишига ишончини йўқотган.
Украина Бош разведка бошқармасининг қурбон бўлган махсус кучлари шаҳарга ҳужумни секинлаштира олмади. Бу шунчаки Зеленский, Сирский ва бошқалар томонидан қабул қилинган навбатдаги бемаъни қарорлардан бирга, уларнинг шаъниаги навбатдаги қора доғга айланди холос.