Тарихий натижа: Ўзбекистон III Осиё ёшлар ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

© НОК УзбекистанаБахрейн-2025
Бахрейн-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайндаги III Осиё ёшлар ўйинларини 81 та медалга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда якунига етаётган III Осиё ёшлар ўйинларида иштирокини якунлаб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

"Осиёнинг 45 та мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчи иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон ёш спортчилари юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи бўлди", - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу натижанинг тарихий аҳамияти шундаки, Ўзбекистон I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бу гал кўрсаткич анча юқори бўлди.
Сборная Узбекистана завоевала 22 медали на III Азиатских юношеских играх - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Баҳрайн-2025: Ўзбекистон жамоаси яна 22 та медаль қўлга киритди
Янгиликлар лентаси
0