Баҳрайн-2025: Ўзбекистон спортчилари яна 16 та медалга сазовор бўлишди

© Пресс-служба НОК Бахрейн-2025: Спортсмены Узбекистана завоевали 16 медалей
 Бахрейн-2025: Спортсмены Узбекистана завоевали 16 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Oбуна бўлиш
Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги куни Ўзбекистон учун муваффақиятли якунланди — терма жамоа 5 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза медаль қўлга киритди
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Баҳрайнда ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль — 5 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар:
Мунисбек Давлетов (оғир атлетика, –88 кг, даст кўтариш)
Мунисбек Давлетов (оғир атлетика, –88 кг, силтаб кўтариш)
Дилафрўз Болтабоева (дзюдо, –40 кг)
Абубакр Сатторов (дзюдо, –55 кг)
Бунёд Руфатов (эркин кураш, –80 кг)
Кумуш медаллар:
Алина Колючева (дзюдо, –44 кг)
Давлат Ахроров (дзюдо, –60 кг)
Шаҳобиддин Нурманов (эркин кураш, –48 кг)
Шоҳиста Шоназарова (эркин кураш, –43 кг)
Шаҳноза Ҳайдарова (оғир атлетика, –69 кг, даст кўтариш)
Бронза медаллар:
Шоҳжаҳон Усмонов (дзюдо, –50 кг)
Зуҳра Алимова (дзюдо, –52 кг)
Абдумалик Жалолдинов (эркин кураш, –55 кг)
Шоҳиддин Алиев (эркин кураш, –65 кг)
Дилнура Авезова (эркин кураш, –57 кг)
Муҳайё Раҳимжонова (эркин кураш, –69 кг)
Мусобақаларнинг бугунги кунида Ўзбекистон делегацияси оғир атлетика, жиу-житсу, дзюдо, сузиш, бокс, футзал ва гандбол дастурларида иштирок этади.
Спортсмены Узбекистана завоевали 5 золотых медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2025
Баҳрайн-2025: Ўзбекистон спортчилари 5 та олтин медални қўлга киритишди
Янгиликлар лентаси
0