Ўзбекистон ва Словакия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Словакии обсудили вопросы дальнейшего укрепления отношений
Президенты Узбекистана и Словакии обсудили вопросы дальнейшего укрепления отношений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувда савдо ва саноат ҳамкорлигини ривожлантириш, рақамлаштириш ва таълим соҳаларида алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словакия президенти Петер Пеллегрини билан музокара ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар товар айирбошлаш ва инвестиция ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистондан тўқимачилик, чарм, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар, Словакиядан эса каучук, автомобил бутловчи қисмлар ва фармацевтика товарларини етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олинди.
Шу мақсадда миллий маҳсулотлар кўргазмалари ва савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.
Рақамлаштириш соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Банк киберхавфсизлиги ва юк ташишларни кузатиш бўйича қўшма мониторинг маркази ташкил этиш таклиф қилинди.
Словакия бизнеси билан автомобил қисмлари, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди. Шунингдек, гуманитар ва таълим алмашинувини ривожлантириш, 2026 йилда Братиславада икки мамлакат ректорлари форумини ўтказиш, туризм кўргазмалари ва “Ўзбекистон—Словакия туризм кунлари”ни ташкил этиш таклиф этилди.
Томонлар меҳнат миграциясини тартибли йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев прибыл в Брюссель с официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2025
Шавкат Мирзиёев Брюсселда ЕИ раҳбарлари билан музокаралар ўтказади
Янгиликлар лентаси
0