Қайси соҳаларда яширин иқтисодиёт улуши кўп?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ЯИМнинг учдан бир қисмини ташкил этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда кузатилмайдиган (уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда яширин) иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 433 679,8 млрд сўмни ташкил этди ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,3 %га етди.
Шу билан бирга, кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажмининг тармоқлар бўйича таркиби қуйидагича:
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 69,4 %;
хизматлар соҳаси — 36,2 %;
қурилиш — 35,0 %;
саноат — 10,2 %.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0