Марказий банк раисига янги ўринбосарлар тайинланди

© SputnikПодпись документа, архивное фото
Подпись документа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Oбуна бўлиш
Марказий банк раисига уч нафар янги ўринбосар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банкида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Нодирбек Ачилов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
Санжар Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Нусратулла Фазилов ҳам Марказий банк раисининг ўринбосари бўлди. Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.
Первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлди
Янгиликлар лентаси
0