https://sputniknews.uz/20241211/timur-ishmetov-47042462.html
Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлди
Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, 2005 йилда Бирмингем университетидан молия-банк йўналишида магистр даражасини олган. 2007 йилда Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факултетини битирган.У 24 йиллик меҳнат фаолиятининг 19 йилини Марказий банкда ўтказган.
2024-12-11T17:00+0500
2024-12-11T17:00+0500
2024-12-11T17:00+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
марказий банк
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/685/18/6851863_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_679afb44a1d462eff781d7115c7a5e37.jpg
TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов тайинланди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзоди тақдим этилгани ҳақида хабар берди. Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши президентнинг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Молия ва хуқуқшунос мутахассисликларига эга.Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаб, 2001–2004 йилларда катта эксперт-аналитик, Валюта биржаси ва ташқи алоқалар департаменти раҳбари бўлган. 2004–2008 йилларда Пул-кредит операциялари департаментида ишлаган. 2008–2009 йилларда Халқаро захираларни бошқариш департаменти, 2009-2010 йилларда Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, 2010–2017 йилларда Валюта бошқаруви ва назорати департаментини бошқарган.Тимур Ишметов МБ раисининг биринчи ўринбосари сифатида 2 йил фаолият юритгач, 2019 йил май ойида молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. 2020 йил февралига келиб, у молия вазири этиб тайинланди ва бу лавозимда 2022 йил охиригача фаолият юритди.Ишметов 2022 йил декабрда Ўзбекистон президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Равшан Ғуломов)нинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
https://sputniknews.uz/20241211/mamarizo-nurmuratov-markaziy-bank-rais-lavozim-ozod-47042173.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/685/18/6851863_181:0:1081:675_1920x0_80_0_0_65425b59e341158fb373e90624b1f928.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тимур ишметов марказий банк раиси маълумот биография
тимур ишметов марказий банк раиси маълумот биография
Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлди
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Марказий банк бошқаруви раиси этиб тайинланди.
TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов тайинланди, дея хабар берди юқори палата
матбуот хизмати. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметов номзоди тақдим этилгани ҳақида хабар берди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди", — деб ёзади давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши президентнинг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Молия ва хуқуқшунос мутахассисликларига эга.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаб, 2001–2004 йилларда катта эксперт-аналитик, Валюта биржаси ва ташқи алоқалар департаменти раҳбари бўлган. 2004–2008 йилларда Пул-кредит операциялари департаментида ишлаган. 2008–2009 йилларда Халқаро захираларни бошқариш департаменти, 2009-2010 йилларда Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, 2010–2017 йилларда Валюта бошқаруви ва назорати департаментини бошқарган.
Тимур Ишметов МБ раисининг биринчи ўринбосари сифатида 2 йил фаолият юритгач, 2019 йил май ойида молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. 2020 йил февралига келиб, у молия вазири этиб тайинланди ва бу лавозимда 2022 йил охиригача фаолият юритди.
Ишметов 2022 йил декабрда Ўзбекистон президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Равшан Ғуломов)нинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.