https://sputniknews.uz/20251027/xarajat-yaim-53017397.html
Харажатларни қисқартириш, ЯИМни 150 млрд $ га етказиш: 2026 йил учун режалар маълум бўлди
Харажатларни қисқартириш, ЯИМни 150 млрд $ га етказиш: 2026 йил учун режалар маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Президент йиғилишда жорий йил натижалари, 2026 йил макроиқтисодий режаларини муҳокама қилди. Иқтисодиёт 7,6% ўсди, ЯИМни келгуси йилда 150 млрд доллардан ошириш, харажатларни қисқартириш ва инфляцияни 7%дан паст сақлаш топширилди
2025-10-27T18:26+0500
2025-10-27T18:26+0500
2025-10-27T18:59+0500
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
иқтисод
яим
давлат бюджети
инфляция
олтин-валюта захиралари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1b/53016721_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_47a326369e2cf81f3ddd1d882581b719.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Президент ҳузурида ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йил натижалари ва 2026 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, январь–сентябрь ойларида иқтисодиёт 7,6 фоизга ўсди. Саноат – 6,8 фоиз, қурилиш – 14,2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4,1 фоизга ошди. Олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етди. “Fitch”, “Moody’s” ва “S&P Global” Ўзбекистон иқтисодиётига оид прогнозларини яхшилади.Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи 19,2 фоизга ошди. Президент ЯИМни йил якунида 135 миллиард доллардан ошириш вазифасини белгилади.Йиғилишда мутасаддилар томонидан 2026 йилда ўсиш 6,6 фоиз даражасида таъминланиб, ЯИМ 150 миллиард доллардан оширилиши, иқтисодиётга камида 400 триллион сўм йўналтирилиши ва инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинганлиги юзасидан ахборот берди.Яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.Халқаро молия иштирокидаги лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш фақат мавжудларини якунлагандан кейин амалга ошириш вазифаси қўйилди.Бюджетдан ташқари жамғармалардаги қолдиқ маблағларнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиб, мактаблар қурилиши ва тиббиётга йўналтириш бўйича топшириқ берилди.Йиғилиш натижасига кўра, 2026 йил Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
https://sputniknews.uz/20251017/tashkent-sanoat-zona-avtobus-tizim-taqdimot-52762796.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1b/53016721_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ab2bb92f24eeec5c7548a3f18ae35ad4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иқтисодиёти, президент йиғилиши, яим ўсиши, макроиқтисодий кўрсаткичлар, 2026 йил давлат бюджети, инфляция, иқтисодий ислоҳотлар, халқаро рейтинг агентликлари, давлат харажатлари, яширин иқтисодиёт, инвестициялар
ўзбекистон иқтисодиёти, президент йиғилиши, яим ўсиши, макроиқтисодий кўрсаткичлар, 2026 йил давлат бюджети, инфляция, иқтисодий ислоҳотлар, халқаро рейтинг агентликлари, давлат харажатлари, яширин иқтисодиёт, инвестициялар
Харажатларни қисқартириш, ЯИМни 150 млрд $ га етказиш: 2026 йил учун режалар маълум бўлди
18:26 27.10.2025 (янгиланди: 18:59 27.10.2025) Президент раҳбарлигидаги йиғилишда жорий йил натижалари ва 2026 йил бюджет йўналишлари кўриб чиқилиб, харажатларни қисқартириш ва самарадорликни ошириш топшириқлари берилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Президент ҳузурида ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йил натижалари ва 2026 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, январь–сентябрь ойларида иқтисодиёт 7,6 фоизга ўсди. Саноат – 6,8 фоиз, қурилиш – 14,2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4,1 фоизга ошди. Олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етди. “Fitch”, “Moody’s” ва “S&P Global” Ўзбекистон иқтисодиётига оид прогнозларини яхшилади.
Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи 19,2 фоизга ошди. Президент ЯИМни йил якунида 135 миллиард доллардан ошириш вазифасини белгилади.
Йиғилишда мутасаддилар томонидан 2026 йилда ўсиш 6,6 фоиз даражасида таъминланиб, ЯИМ 150 миллиард доллардан оширилиши, иқтисодиётга камида 400 триллион сўм йўналтирилиши ва инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинганлиги юзасидан ахборот берди.
Президент томонидан харажатларни қисқартириш, самарадорликни ошириш, таннархни камайтириш, хусусий сектор улушини кўпайтириш, давлат корхоналари дивиденд сиёсати ва субсидиялар самарадорлигини кучайтириш бўйича вазифалар қўйилди.
Яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Халқаро молия иштирокидаги лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш фақат мавжудларини якунлагандан кейин амалга ошириш вазифаси қўйилди.
Бюджетдан ташқари жамғармалардаги қолдиқ маблағларнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиб, мактаблар қурилиши ва тиббиётга йўналтириш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш натижасига кўра, 2026 йил Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.