https://sputniknews.uz/20251027/korxonalar-kredit-tashqi-qarz-nazorat-53008916.html
Йирик корхоналарнинг банк кредити ва ташқи қарз олиши назоратга олинади
Йирик корхоналарнинг банк кредити ва ташқи қарз олиши назоратга олинади
Sputnik Ўзбекистон
670-сонли қарорга кўра, Ўзбекистонда иқтисодиёт учун муҳим йирик корхоналарнинг банк кредити ва ташқи қарзларини жалб қилиш жараёни давлат назорати ва мониторингидан ўтади.
2025-10-27T14:08+0500
2025-10-27T14:08+0500
2025-10-27T14:08+0500
ўзбекистон
иқтисод
янги қонун
кредит
ташқи қарз
корхона
вазирлар маҳкамаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/819/51/8195111_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_fe03f9b763c0e2dd588632151a0b3512.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сон қарори билан “Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низом Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар, уларга тегишли корхоналар ҳамда уларга ўзаро алоқадор корхоналар гуруҳи томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.Йирик қарздорларнинг тоифаси:Йирик қарздорлар молиявий ҳолати ёмонлашганда Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қуйидаги молиявий усуллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади, жумладан: Йирик қарздорлар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланди.
https://sputniknews.uz/20251009/uzmetkombinat-xalqaro-moliyalashtirish-52561494.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/819/51/8195111_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_28620296b0c76fa92b0d09c9f6467997.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йирик корхоналар, давлат назорати, ташқи қарз, банк кредити, 670-сон қарор, мониторинг, иқтисодий хатарлар, молиявий барқарорлик, мувофиқлаштирувчи комиссия, ўзбекистон иқтисодиёти
йирик корхоналар, давлат назорати, ташқи қарз, банк кредити, 670-сон қарор, мониторинг, иқтисодий хатарлар, молиявий барқарорлик, мувофиқлаштирувчи комиссия, ўзбекистон иқтисодиёти
Йирик корхоналарнинг банк кредити ва ташқи қарз олиши назоратга олинади
Ўзбекистонда иқтисодиёт учун муҳим йирик корхоналарнинг банк кредити ва ташқи қарзларини жалб қилиш жараёни бўйича назарот ва мониторинг тизими жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сон қарори билан “Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги
низом тасдиқланди.
Низом Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар, уларга тегишли корхоналар ҳамда уларга ўзаро алоқадор корхоналар гуруҳи томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси “паст хатарли”, “ўрта хатарли” ва “юқори хатарли” деб тоифаланади.
Йирик қарздорларнинг тоифаси:
“паст хатарли” бўлганда, жалб этилаётган янги молиявий қарз миқдоридан қатъи назар;
“ўрта хатарли” бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлари қолдиғининг 5 фоизидан ёки 20 млн доллар эквивалентидан кам бўлган ҳолларда;
“юқори хатарли” бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлар қолдиғининг 1 фоизидан ёки 5 млн доллар эквивалентидан кам бўлган ҳолларда Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилган ҳолда молиявий қарзлар жалб этилади.
Йирик қарздорлар молиявий ҳолати ёмонлашганда Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қуйидаги молиявий усуллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади, жумладан:
мавжуд қарзларни тўлаш учун янги, қулайроқ шартларда қарзлар олиш;
қарздорликни қайта кўриб чиқиш (муддатини узайтириш, тўлов жадвалини ўзгартириш, фоиз ставкасини пасайтириш, валюта турини ўзгартириши).
Йирик қарздорлар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланди.