Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилди

© РИА /КалмыкияМосковский городской суд
Московский городской суд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2025
Oбуна бўлиш
Озодликни чеклаш ва маҳрум қилиш жазоларининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилди. Янги қонун билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Кодексга киритилган ўзгартириш қўшимчаларга кўра, 18 ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланиши белгиланди.

Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно этиб белгиланди.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.
Статистик рақамларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда 1 911 нафар, 2024 йилда 2214 нафар вояга етмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва судланган. Ўтган йилда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 1 238 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 855 тани ташкил қилган.
Сенаторлар бу қонун вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштиришга хизмат қилиши ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахсга ҳаётини судланганлик тамғасидан холи тарзда давом эттириши учун шароит яратишини таъкидлашганди.
Самолёт, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Россияда қонуний вакиллари бўлмаган вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Янгиликлар лентаси
0