Россияда қонуний вакиллари бўлмаган вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

© Unsplash / Etienne JongСамолёт, архив сурат
Самолёт, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
2006 йилда туғилган фуқаро қонуний вакилларисиз ҳамда Россия қонунчилигини бузган ҳолда Россиянинг Приморский ўлкасида бўлган.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида мураккаб аҳволга тушиб қолган мамлакат фуқароси Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан ватанга қайтарилди
"Дунё" АА хабарига кўра, 10 октябр куни Владивостокдаги "Парус надежди" махсус социаллаштириш маркази ходимлари Бош консулликка мурожаат қилиб, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси О.K. (2006 йилда туғилган) қонуний вакилларисиз ҳамда Россия қонунчилигини бузган ҳолда Россиянинг Приморский ўлкасида бўлиб тургани ва мазкур муассасада сақланаётганини билдирган.
Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади
Ўзбекистонлик дипломатлар марказ раҳбарияти билан музокаралар олиб борган ва 13 октябр куни О.K. тоғаси ҳамроҳлигида Андижон вилоятига ота-онасининг ҳузурига етказилган.
Янгиликлар лентаси
0