Sputnik Озарбайжон бош муҳаррири Евгений Белоусов Москвага етиб келди

© © ФотоЕвгений Белоусов
Евгений Белоусов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2025
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова журналист Бокудан Москвага йўл олганини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Sputnik Озарбайжон бош муҳаррири Евгений Белоусов Бокуда озод қилингандан кейин Москвага учиб келди. Бу ҳақда унинг ўзи РИА Новостига маълум қилди.
“Дипломатларимиз ва Бокудаги элчихонамизга ёрдам ва қўллов учун ташаккур. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, уйга қайтганимдан хурсандман”, - деди Белоусов.
Аввалроқ бош муҳаррир Бокудан учиб келаётгани ҳақида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилганди.
Эслатамиз, 20 октябрь куни Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ҳам Бокуда ҳибсдан озод бўлгандан кейин Москвага етиб келган эди.
Глава редакции Sputnik Азербайджан Игорь Картавых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2025
Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари озод бўлгандан кейин Москвага етиб келди
Янгиликлар лентаси
0