https://sputniknews.uz/20251026/ozbekiston-tiv-52991625.html
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни огоҳлантирди
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги консуллик муассасаларига ўзбекистонликлар томонидан қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди ТИВ. Вазирлик Telegram’да сохта гувоҳномалар тайёрлаш хизматлари кенг тарқалганини эслатиб, фуқаролардан фақат расмий органларга мурожаат қилишни сўради.
2025-10-26T18:24+0500
2025-10-26T18:24+0500
2025-10-26T18:24+0500
жамият
ўзбекистон тив
россия
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c25028722683309c0acad413a93b179d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Россияда жойлашган консуллик муассасалари фаолияти давомида Ўзбекистон фуқароларининг консуллик муассасаларига қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги.Вазирлик маълумотларига кўра, Telegram’даги виртуал гуруҳ ва каналларда Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг турли хил қалбаки ҳужжатларини тайёрлаб бериш "хизматлари"ни таклиф қилувчи эълонлар кенг тарқалмоқда.Маълум қилинишича, бу жиноий гуруҳлар фаолияти оқибатида фуқаро Э.Р. қалбаки ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштирган, Ўзбекистонга чипта олиш жараёнида ҳужжатнинг сохталиги аниқланган.Қозондаги Бош консулхонасининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаронинг РоссияЖиноят кодексининг 322-моддаси (Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) ҳамда 327-моддасида (сохта ҳужжатлар, давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ёки бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки сотиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишининг олди олинди.Шунингдек, икки фуқаро ўзаро тузилган қалбаки никоҳ асосида никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштирган ва унга асосан РФ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан (ФҲДЁ) ўз фарзандига "туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома"ни олган.ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли хил "ҳужжат тайёрлаб бериш" ҳақидаги эълонларга алданмаслик, ҳужжатларни расмийлаштиришда фақат Ўзбекистон ваколатли давлат органларига мурожаат қилишни қатъий тавсия қилди.
https://sputniknews.uz/20251020/rossiya-ozbekistonlik-xalqaro-yuk-tashuvchi-haydovchilar-52841513.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_88:0:2819:2048_1920x0_80_0_0_d41c036df34fd2889f9e722ab936c073.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тив россия фуқаролар мигрантлар сохта ҳужжат огоҳлик
ўзбекистон тив россия фуқаролар мигрантлар сохта ҳужжат огоҳлик
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни огоҳлантирди
Вазирлик Telegram’да сохта гувоҳномалар тайёрлаш хизматлари кенг тарқалганини эслатиб, фуқаролардан фақат расмий органларга мурожаат қилишни сўради.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Россияда жойлашган консуллик муассасалари фаолияти давомида Ўзбекистон фуқароларининг консуллик муассасаларига қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилмоқда, деб
хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги.
Вазирлик маълумотларига кўра, Telegram’даги виртуал гуруҳ ва каналларда Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг турли хил қалбаки ҳужжатларини тайёрлаб бериш "хизматлари"ни таклиф қилувчи эълонлар кенг тарқалмоқда.
Маълум қилинишича, бу жиноий гуруҳлар фаолияти оқибатида фуқаро Э.Р. қалбаки ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштирган, Ўзбекистонга чипта олиш жараёнида ҳужжатнинг сохталиги аниқланган.
Қозондаги Бош консулхонасининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаронинг РоссияЖиноят кодексининг 322-моддаси (Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) ҳамда 327-моддасида (сохта ҳужжатлар, давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ёки бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки сотиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишининг олди олинди.
Шунингдек, икки фуқаро ўзаро тузилган қалбаки никоҳ асосида никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштирган ва унга асосан РФ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан (ФҲДЁ) ўз фарзандига "туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома"ни олган.
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли хил "ҳужжат тайёрлаб бериш" ҳақидаги эълонларга алданмаслик, ҳужжатларни расмийлаштиришда фақат Ўзбекистон ваколатли давлат органларига мурожаат қилишни қатъий тавсия қилди.