https://sputniknews.uz/20251020/rossiya-ozbekistonlik-xalqaro-yuk-tashuvchi-haydovchilar-52841513.html
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Айрим ҳайдовчилар “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолмоқда. Миграция агентлиги ҳар бир юк автомобили ҳайдовчиси қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шартлигини билдирди.
2025-10-20T15:01+0500
2025-10-20T15:01+0500
2025-10-20T15:01+0500
миграция
мигрантлар
миграция агентлиги
ҳайдовчилар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810876_0:72:1348:830_1920x0_80_0_0_4d5d26b1c711feaa6cba008a76af4779.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар Россия ички ишлар органларининг “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолаётганидан огоҳлантирди.Маълум қилинишича, 2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолмоқда.Миграция агентлиги ҳар бир юк автомобили ҳайдовчиси қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шартлигини билдирди:Агар хато содир бўлган бўлса, дарҳол Россия Ички ишлар органларига ёзма ариза билан мурожаат қилиш, ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш, агар “кириши тақиқланганлар” рўйхатига туширишган бўлса, апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин.Миграция агентлиги муаммоли ҳолатларда агентликнинг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20251016/russia-migratsiya-siyosat-52737656.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810876_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_6bafdc07ec16c85718c52a56ada6289c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар огоҳлик
россия ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар огоҳлик
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар Россия ички ишлар органларининг “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолаётганидан
огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг “кириши ман этилган шахслар” рўйхатига тушиб қолмоқда.
Миграция агентлиги ҳар бир юк автомобили ҳайдовчиси қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шартлигини билдирди:
чегарадан ўтиш вақтида миграцион картани аниқ ва тўғри тўлдириш (мақсад графасида — “туризм” эмас, “служебная” ёки “транзит”ни кўрсатиш).
Россияга киргандан сўнг 15 иш куни мобайнида миграция рўйхатига қўйилиши лозим (бу одатда қабул қилувчи ташкилот ёки иш берувчи зиммасида бўлади).
90/365 муддатини доимий равишда назорат қилиш (яъни 365 кунлик даврда 90 кундан ортиқ қолиб кетмаслик);
транспорт воситаси бузилиши ёки бошқа форс-мажор ҳолат юз берса — албатта расмий акт ёки далолатнома олиш.
“Ҳар бир ҳаракат — фақат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши керак. Такрорий ҳуқуқбузарликлар 3–10 йил муддатга Россияга кириш тақиқини келтириб чиқаради”, - дейилади агентлик хабарида.
Агар хато содир бўлган бўлса, дарҳол Россия Ички ишлар органларига ёзма ариза билан мурожаат қилиш, ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш, агар “кириши тақиқланганлар” рўйхатига туширишган бўлса, апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин.
Миграция агентлиги муаммоли ҳолатларда агентликнинг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишга чақирди.