Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди

© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокими, ИИВ раҳбарияти ИИБ янги биноси ва боғда яратилган шароитлар билан танишдилар.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида янги маъмурий бино ва унинг атрофида жойлашган “Тинчлик” боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Открытие нового здания ОВД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Маросимда ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, шунингдек соҳа фахрийлари боғда яратилган шароитлар билан танишдилар.
Фахрийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, янги бинога расман фаолият бошланди. Янги иншоотда замонавий “Вазиятлар маркази”, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хоналари, ошхона ва ётоқхона, автотранспорт воситаларини сақлаш бинолари барча зарур техник воситалар билан жиҳозланган.
© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Открытие нового здания ОВД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Маросимда сўз олганлар ушбу замонавий бинода ишлар ходимлари аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши учун барча зарур шароитлар яратилганини қайд этишди.
Ташриф иштирокчилари хизмат хоналаридаги рақамлаштирилган бошқарув тизими, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро интеграциялашув имкониятлари билан ҳам танишдилар. Бу янгиликлар соҳада узоқ йиллар фаолият юритган фахрийларда ҳам катта таассурот қолдирди.
© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Открытие нового здания ОВД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
"Тинчлик" боғи — Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш ғояси асосида барпо этилган. У ерда ички ишлар тизими соҳавий хизматларининг рамзлари, “Фахрийлар чойхонаси” ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимлар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси ҳам барпо этилган.
© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Открытие нового здания ОВД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Ташриф иштирокчилари ёдгорликка гулчамбар қўйиб, мард ўғлонлар хотирасига чуқур ҳурмат ифодасини билдирдилар.
© МВД УзбекистанаТошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Открытие нового здания ОВД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Тошкентда янги ИИБ биноси ва боғ очилди
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь Ўзбекистонда Ички шлар ходимларининг касб байрами ҳисобланади. Ушбу байрам 2017 йилдан бошлаб нишонлаб келинмоқда. Бу сана тасодифий эмас, балки Ички ишлар вазирлигининг 1918 йил 25 октябрда ташкил этилганлиги билан боғлиқ.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0