Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлади

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
25 октябрь — Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари куни.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларни мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
"Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун", - дейилади Фармон матнида.
II даражали "Шон шараф" ордени билан
Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари
"Мардлик" ордени билан
Торебеков Бахтияр Исмандиярович - Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири
Хусанов Илёс Пардаевич - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
"Дўстлик" ордени билан -
Махмудова Мария Степановна - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти
Ташходжаев Улуғбек Шухратович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи
Хатамов Рустам Абдуганиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи
"Жасорат" медали билан
Аббасов Авлиё Исраилхонович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
Каримкулова Сайёра Кудратовна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси кичик инспектори
Хаитов Абдунайим Хайруллаевич - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили
Худайназаров Санжар Фарходович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қўйида танишиш мумкин.