https://sputniknews.uz/20251025/maromiylik-hashamatli-toylarga-qarshi-targibot-olib-boradi-52967719.html
"Маромийлик" — ҳашаматли тўйларга қарши тарғибот лойиҳаси
"Маромийлик" — ҳашаматли тўйларга қарши тарғибот лойиҳаси
Sputnik Ўзбекистон
"Маромийлик" дастурнинг бош мақсади — халқ орасида ихчамлик, камтарлик ва шукроналик маданиятини мустаҳкамлаш. 25.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-25T10:28+0500
2025-10-25T10:28+0500
2025-10-25T10:31+0500
жамият
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/19/52967897_0:12:1280:732_1920x0_80_0_0_b791037e49ee6e509668939d408001cc.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Кеча Тошкентда дабдабали тўйлар ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари, маънавий-маърифий соҳага масъуллар, олимлар, зиёлилар, маҳалла фаоллари иштирок этди.Республика Маънавиайт ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов оилалаларда йиллар давомида йиғилган маблағлар ёки банкдан олинган кредитлар зарурат учун эмас, балки обрў ёки “одамлардан қолмаслик” учун сарфланаётгани ҳақида айтиб ўтди. Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантриш, ёшларни молиявий саводхонликка ўрганиш ҳақида тўхталиб ўтди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова оилавий ажримларни камайтириш ҳамда аёллар қадрини кўтариш масалаларида тўхталиб ўтди. Бугунги чора-тадбирлар орқали биз халқимизнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш, қадриятларимизни асраш ва соғлом, билимли, маърифатли авлодни тарбиялашга хизмат қиладиган тизимни биргаликда яратмоқдамиз, - деди Маҳкамова.
https://sputniknews.uz/20250922/toy-200-mehmon-ruxsat-52149353.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/19/52967897_87:0:1223:852_1920x0_80_0_0_4f267aa26a8fd8a79c603537e6e6bea7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, оила
"Маромийлик" — ҳашаматли тўйларга қарши тарғибот лойиҳаси
10:28 25.10.2025 (янгиланди: 10:31 25.10.2025) "Маромийлик" дастурнинг бош мақсади — халқ орасида ихчамлик, камтарлик ва шукроналик маданиятини мустаҳкамлаш.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Кеча Тошкентда дабдабали тўйлар ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича 90 кунлик чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари, маънавий-маърифий соҳага масъуллар, олимлар, зиёлилар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Республика Маънавиайт ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов оилалаларда йиллар давомида йиғилган маблағлар ёки банкдан олинган кредитлар зарурат учун эмас, балки обрў ёки “одамлардан қолмаслик” учун сарфланаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Натижада ёш оилалар ҳаётининг илк йилларини қарз билан бошлайди. Бу эса нафақат иқтисодий, балки руҳий босим бўлиб, кўпинча оилавий низолар, эрта ажримлар ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларга олиб келмоқда, деди Ҳасанов.
Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантриш, ёшларни молиявий саводхонликка ўрганиш ҳақида тўхталиб ўтди.
"Маромийлик" дастурнинг бош мақсади — халқимиз орасида ихчамлик, камтарлик ва шукроналик маданиятини мустаҳкамлаш, тўй ва маъракаларни миллий қадриятларимизга мос равишда, ортиқча дабдабадан холи ҳолда ўтказишни одатга айлантиришдир, деди Қуронбоев.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова оилавий ажримларни камайтириш ҳамда аёллар қадрини кўтариш масалаларида тўхталиб ўтди.
Бугунги чора-тадбирлар орқали биз халқимизнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш, қадриятларимизни асраш ва соғлом, билимли, маърифатли авлодни тарбиялашга хизмат қиладиган тизимни биргаликда яратмоқдамиз, - деди Маҳкамова.