Энди тўйларда 200 нафардан ортиқ меҳмонга рухсат этилмайди

© Sputnik / Бахром ХатамовРесторан. Архивное фото
Ресторан. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Oбуна бўлиш
“Қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “чорлар”, “тоғора юбориш” каби тадбирлар тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тўйлар ва маросимларда қатнашчилар сонига чеклов қўйилди. Бу ҳукуматнинг 589-сонли қарорида кўзда тутилган.
Унда “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланиб, тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимлар 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланган низом асосида ўтказилиши шартлиги қайд этилди.
Низом талабларига кўра:
оилавий тантаналарда 200 нафаргача, ош маросимида 250 нафаргача иштирокчи қатнашиши мумкин;
қўшалоқ тўй ва ҳашарларда 250 нафаргача, унга боғлиқ ош маросимида эса 300 нафаргача иштирокчига рухсат этилади.
Миллий анъаналарига ёт ёки ортиқча вақт ва маблағ талаб қиладиган кўплаб расм-русум ва шоулар, жумладан, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “чорлар”, “тоғора юбориш” тақиқланади.
Дафн ва мотам маросимларидаги “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “етти”, “қирқ”, “йил оши”, “ҳайит”, “мато улашиш”, “пул тарқатиш” каби тадбирлар ҳам ман этилади.
Продукты питания в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги даври бошланмоқда
Янгиликлар лентаси
0