https://sputniknews.uz/20250919/ozbekistonda-oziq-ovqat-xavfsizligi-davri-boshlanmoqda-52069748.html
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги даври бошланмоқда
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги даври бошланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди
2025-09-19T10:06+0500
2025-09-19T10:06+0500
2025-09-19T10:06+0500
жамият
иқтисод
ўзбекистон
озиқ-овқат
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52076748_302:0:3651:1884_1920x0_80_0_0_204134971aa419d293289dbca8821ee1.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Ушбу ҳамда озиқ-овқат билан боғлиқ бошқа ташаббуслар билан боғлиқ ҳукумат қарори имзоланди.Қарорда умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва атроф муҳитга келтирадиган зарарини камайтириш мақсад қилингани айтилади. Бу мақсадларга эришишда ҳукумат қуйидаги босқичларни белгилаган:Бундан ташқари, мазкур қарор 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб экология, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш вазирликларининг уюшган фаолиятини ташкил этишни ҳам кўзда тутган.Вазирликлар ҳамкорликда озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш, органик ўғитлардан фойдаланиш тизимини кенгайтириш ва оқова сувлардан иккиламчи хомашёни ажратиб олиш билан шуғулланишади.
https://sputniknews.uz/20250731/meva-sabzavot-oziq-ovqat-eksport-50953238.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52076748_720:0:3232:1884_1920x0_80_0_0_522933dee845807487d9903dd023c8bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври овқатланиш озиқ-овқат
ўзбекистон долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври овқатланиш озиқ-овқат
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги даври бошланмоқда
Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва атроф муҳитга келтирадиган зарарини камайтиришни мақсад қилинган қарор имзоланди.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Ушбу ҳамда озиқ-овқат билан боғлиқ бошқа ташаббуслар билан боғлиқ ҳукумат
қарори имзоланди.
Қарорда умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва атроф муҳитга келтирадиган зарарини камайтириш мақсад қилингани айтилади.
Бу мақсадларга эришишда ҳукумат қуйидаги босқичларни белгилаган:
озиқ-овқат чиқиндиларини камайтирувчи ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган “Оқилона истеъмол” (Save food) дастури тасдиқланди;
ичимлик сувидан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланаётган ҳамда ифлосланган сувларни оқова сувларга оқизиб юбораётган юридик шахсларга сувни бирламчи тозалаш иншоотларида тозалаш юклатилди;
оқова сувлардаги ёғ-мойни тозалаб олиш мақсадида ёғ-мой тутгич ускуналарига эга овқатланиш корхоналарига сувлардан фойдаланишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, мазкур қарор 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб экология, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш вазирликларининг уюшган фаолиятини ташкил этишни ҳам кўзда тутган.
Вазирликлар ҳамкорликда озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш, органик ўғитлардан фойдаланиш тизимини кенгайтириш ва оқова сувлардан иккиламчи хомашёни ажратиб олиш билан шуғулланишади.