Ерхов: Россия ва Ўзбекистон БМТ доирасида конструктив ҳамкорликни давом эттирмоқда

© Foto : Посольство России в УзбекистанеАлексей Ерхов
Алексей Ерхов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2025
Oбуна бўлиш
Россия элчиси БМТ Низомининг 80 йиллиги муносабати билан билдирган фикрида Россия ва Ўзбекистон ташкилот доирасида самарали ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон БМТ майдонида конструктив ҳамкорлик қилиб, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерховнинг БМТ Низомининг 80 йиллиги муносабати билан билдирган шарҳида айтилган.
Бугун халқаро ҳамжамият замонавий халқаро ҳуқуқий тартиботга асос солган асосий ҳужжат — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми имзоланганининг 80 йиллигини нишонламоқда.
Қайд этилишича, БМТнинг таъсисчи давлатларидан бири ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Россия учун Низом мақсадлари ва тамойилларига содиқлик ўзгармас аҳамиятга эга. Бу тамойиллар — давлатларнинг суверен тенглиги, ички ишларга аралашмаслик ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш — бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган.

Таъкидланишича, Россия ва Ўзбекистон БМТ доирасида минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, конструктив ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ерховнинг сўзларига кўар, икки давлат доимо мулоқот ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳал қилувчи аҳамият касб этган адолатли, барқарор ва кўп қутбли дунёни шакллантириш тарафдори ҳисобланади.
Шунингдек, Ерхов сўзларига кўра, БМТ саксон йил давомида глобал муаммоларга жамоавий ечим топиш учун универсал платформа сифатида ноёб роль ўйнаб келмоқда. Россия халқаро муносабатларда БМТнинг марказий ўрнини мустаҳкамлаш, барча давлатлар манфаатлари мувозанати ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш тарафдори бўлиб келмоқда.

“Ишончим комилки, БМТ Низомининг руҳи бундан буён ҳам тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида — бугунги ва келажак авлодлар манфаати учун хизмат қилади”, — дея хулоса қилган элчи.

Заседание в Торгпредстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги: Тошкентда Ишбилармонлик клубининг IV мажлиси бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0